2023 йил октябрь ойининг 06 куни жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт
Download 152.76 Kb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Расулов Ашурали Норбутаевич
- Қ А Р О Р Қ И Л Д И : Расулов Ашурали Норбутаевич
- Раислик қилувчи (имзо) З.З.Ярашев Нусхаси аслига тўғри
1 Қ А Р О Р 2023 йил октябрь ойининг 06 куни жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман суди Янгиҳаёт туман Меҳнат ва Бандлик муносабатлари маркази биносида очиқ сайёр суд мажлисида, раислик қилувчи З.З.Ярашев, судья ёрдамчиси Н.Пирановнинг котиблигида, ҳуқуқбузар А.Расуловнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 187-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан: 19.10.1988 йилда Жиззах вилоятида туғилган, миллати қирғиз (ўзбек тилини мукаммал билади), Ўзбекистон фуқароси, маълумоти олий, оилали, 2 нафар фарзанди бор, муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилган, вақтинча ишсиз, Жиззах вилояти, Зомин тумани, Дуоба ҚФЙ, Лойиҳадаги кўчаси, 51-уйда яшовчи Расулов Ашурали Норбутаевичга нисбатан тўпланган 3-1012-2303/3555-сонли маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш ҳужжатларини кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И : А.Расулов муқаддам жамоат жойларида спиртли ичимлик истеъмол қилганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилган бўлишига қарамасдан бундан тегишли хулоса чиқармасдан 2023 йил 06 октябрь куни соат 09:25 ларда жамоат жойи ҳисобланган Янгиҳаёт тумани, Сергели 1-даҳасида жойлашган бозор олдида спиртли ичимлик истеъмол қилган. А.Расулов судда ўз айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, кўрсатувида, муқаддам жамоат жойларида спиртли ичимлик истеъмол қилганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилганлигини, 2023 йил 06 октябрь куни соат 09:25 ларда жамоат жойи ҳисобланган Янгиҳаёт тумани, Сергели 1-даҳасида жойлашган бозор олдида спиртли ичимлик истеъмол қилганида ИИО ходимлари томонидан баённома расмийлаштирилганлигини, айбини тушуниб етганлигини, қилмишидан пушаймонлигини, унга нисбатан қонуний енгиллик беришни сўраб кўрсатув берди. Ҳуқуқбузар А.Расуловнинг ҳуқуқбузарлиги ўзининг айбига тўлиқ иқрорлигидан ташқари ишдаги маъмурий баённомалар, текшириш далолатномаси, фото-сурат ва гувоҳларнинг тушунтириш хатлари ва ишдаги тўпланган ҳужжатлар йиғиндиси билан ўз тасдиғини топади. Суд, ҳуқуқбузар А.Расуловнинг ҳаракатлари суриштирув органи томонидан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик Ҳужжат имзоланган: Ярашев Завкиддин Зайниддинович, 06.10.2023 3-1012-2303/3555 2 тўғрисидаги кодекси 187-моддасининг 2-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Суд, А.Расуловнинг ҳуқуқбузарлигига иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, шахсини, оилавий ва моддий аҳволи, ҳуқуқбузарликнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, илгари содир қилган ҳуқуқбузарлигига ўхшаш ҳуқуқбузарликларни маст бўлгани ҳолда содир этганлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги “Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 35-сонли Қарори талабларига риоя қилган модда санкцияси доирасида маъмурий қамоқ жазоси тайинлашни лозим топади. Шунингдек, суд А.Расуловнинг моддий аҳволи ва шахсини ҳисобга олган ҳолда, унинг маъмурий қамоқ жазосини ўташ даврида махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларини ундирилишидан озод қилинишни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 29, 245, 294, 309, 310-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И : Расулов Ашурали Норбутаевич Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 187-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир қилганликда айбли деб топилсин ва унга шу модда билан 10 (ўн) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлансин. Жазони ўташ муддати 2022 йил 06 октябрь куни соат 17 17 дан бошлаб ҳисоблансин. А.Расуловнинг моддий аҳволи ва шахсини ҳисобга олган ҳолда, унинг маъмурий қамоқ жазосини ўташ даврида махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларини ундирилишидан озод қилинсин. Қарорнинг маъмурий қамоқ жазоси ижросини таъминлаш Янгиҳаёт туман ИИО ФМБ зиммасига юклатилсин. Қарордан норози томонлар қарор ўқиб эшиттирилган кундан эътиборан йигирма сутка ичида, ўзига нисбатан суд қарори чиқарилган шахс қарорнинг кўчирма нусхаси олган кунидан эътиборан шу муддатда ушбу суд орқали Тошкент шаҳар судига апелляция шикояти (протести), прокурор протест келтириши мумкин. Раислик қилувчи (имзо) З.З.Ярашев Нусхаси аслига тўғри: Ҳужжат имзоланган: Ярашев Завкиддин Зайниддинович, 06.10.2023 3-1012-2303/3555 Download 152.76 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling