Э. Т. Ахмедов, Э. Т. Бердиев доривор ўсимликларни


Гўзал белладонна етиштириш агротехникаси


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/82
Sana27.10.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1728337
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   82
Bog'liq
ДОР ЎС. ЕТИШ. ТЕХ-СИ ПДФ KITOB

Гўзал белладонна етиштириш агротехникаси. Гўзал белладонна 
бўйи 2м.га етадиган кўп йиллик ўт ўсимлиги ҳисобланади. Ўсимлик 
асосан Россиянинг Краснодар ўлкаси, Полтава ва Воронеж вилоятлари-
да маданий ҳолда ўстирилади. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда ҳам уни 
фармацевтика саноати эхтиёжлари учун экилиб келинмоқда. Ерларни 
тупроқнинг механик таркибини, шўрланиш даражасини ва унумдорли-
гини ҳисобга олган ҳолда шудгорлаш мақсадга мувофиқ бўлади. 
Ерларни сифатли қилиб ҳайдалса, ўсимликнинг илдизини яхши ри-
вожланишига имконият яратилади. Белладонна ўсимлигини экишдан 
олдин кузда 20-30 тонна органик ўғит ва суперфосфат ўғитини йиллик 
нормасини 70% ини солиб, сув чуқур жойлашган ерларда 25-30 см чу-
қурликда ҳайдаб қўйилади. 
Белладоннани кузда ёки эрта баҳорда экиш мумкин. У ёруғсевар, 
вегетация даври узун ўсимликлар туркумига киради. Эрта баҳорда ер-
лар текисланиб бегона ўтлар илдизини териб тупроқ ҳарорати 20-22°C 
даражада бўлганда экилади. Ўсимликнинг уруғи қаттиқ бўлганлиги са-
бабли экиш олдидан 2 ой стратификация қилинади. Гектарига 8 кг уруғ 
сарфланади. Уруғ экиш чуқурлиги 1,5-2 см, қатор оралиғи 60 см дан 
қилиб экилади. Ўсимликнинг уруғи каттиқ бўлганлиги сабабли 15-17 
кунда униб чиқади. 
Белладонна бегона ўтларга, зараркунандаларга ва иссиқликка чи-
дамсиз ҳисобланади. Белладоннани ўсиш ва ривожланиш даврида, ал-
батта, 2-3 марта бегона ўтлардан тозалаш ва зараркунандалардан сақлаш 


81 
керак. Ўсимликни вегетация давомида парвариш қилиш ҳайдаб экила-
диган экинлардан фарқ қилмайди. Белладоннани озиқлантириш шона-
лаш фазасидан олдин гектар ҳисобига 30 кг азот ва 25 кг калий ўғити 
беришдан бошлаш керак. Унинг ривожланиши анча тезлашади. 
Ўсимликни гуллаш фазасига келиб иккинчи марта гектарига 40 кг 
дан азот ва қолган фосфор ўғити билан озиқлантирилади. Белладонна 
иссиққа чидамсиз ва салқинсевар ўсимлик бўлгани учун ўғитлашдан 
кейин суғориш керак. Агар вақтида суғоришни амалга оширилмаса
унинг барглари кичик ва сифатсиз бўлиб қолиши мумкин. Чунки, тиб-
биётда унинг барги, ўти ва илдизидан фойдаланилади. Мавсум давоми-
да ўсимликни 8-9 марта суғоришни тавсия қилинади. Биринчи йили 
ўсимлик униб чиққандан то уруғи пишгунча 125-130 кун ўтади. Белла-
доннани барглари биринчи йили 2 марта қўлда териб олинади. Иккин-
чи йилдан бошлаб унинг ҳосилини 4-5 марта териб олиш мумкин 
бўлади. Ўсимликнинг вегетация даври совуқ тушгунча давом этади. Ик-
кинчи йили биринчи бўлиб барги терилади, кейин ўти йиғилади. Учин-
чи марта барги, кузда эса ўти йиғилади. Шундай усулни қўллаганда ун-
дан кўпроқ ҳосил йиғиб олиш мумкин бўлади. Унинг барги ҳар доим 
гуллаш олдидан териб олиниши керак. 
Йиғилган барглар тезлик билан қуритилади. Қуритилган барглар 
гигроскопик хусусиятга эга бўлганлиги учун у нам тортмасдан яхшилаб 
тахлаб, қуруқ қопларда сақланади. Агар агротехник тадбирлар юқори 
савияда ўтказилса, бегона ўтлар ва зараркунандаларга қарши вақтида 
курашилса, белладонна экилган майдонларнинг гектаридан 15-18 цент-
нер қуруқ барг етиштириш мумкин. 

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling