Э. Т. Ахмедов, Э. Т. Бердиев доривор ўсимликларни


Зубтурум етиштириш агротехникаси


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/82
Sana27.10.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1728337
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   82
Bog'liq
ДОР ЎС. ЕТИШ. ТЕХ-СИ ПДФ KITOB

Зубтурум етиштириш агротехникаси. Ўзбекистон Республикаси-
нинг барча тупроқ ва иқлим шароитида катта зубтурум ўсимлигини 
экиб ўстириш мумкин. Унинг яхши ўсиши ва ривожланиши учун туп-
роқнинг механик таркиби ўртача, ариқ сувлари яқин ва бегона ўтлардан 
тозаланган ерлар танланиши лозим. 
Катта баргли зубтурум ўсимлиги экиладиган майдонлар асосан куз-
да, ер ҳайдаш олдидан гектар ҳисобига 20-25 тонна гўнг, 50 кг дан су-
перфосфат ўғити бериб, 22-25 см чуқурликда ҳайдаб қўйилади. Ўсим-
лик кўп йиллик бўлганлиги учун уни кузда ва эрта баҳорда ҳам экиш 
мумкин. 
Агар катта зубтурум ўсимлигини кузда экилса, ерни экишдан 25-30 
кун олдин ҳайдаб қўйилади. Бегона ўтлар пайдо бўлиши билан культи-
вация ва бороналаш ўтказилади. Кузда уруғлар стартификация қилин-
масдан қуруқ ҳолда кенг қаторлаб экилади. Бунда уруғ экиш чуқурлиги 
0,5-1,5 см дан ошмаслиги керак. 
Кузда ва баҳорда экиладиган уруғларнинг экиш чуқурлиги 0,5-1,5 
см, экиш нормаси гектарига 5-6 кг ва уруғларни унувчанлик даражаси 
70-80% дан кам бўлмаслиги керак. Кўчат қалинлиги 1 метрда 8-10 та 
туп бўлиши керак. Уруғлар эрта баҳорда экилганда, экиш олдидан 
уларнинг униб чиқиш қобилиятини тезлаштириш мақсадида (нам қумда 
+18-20°С ҳароратда 1-2 кун стратификация қилинади, кузда экиладиган 
бўлса, уруғ стратификация қилинмайди. Ўзбекистонн иқлим шароитида 
катта зубтурум ўсимлиги кузда экилса кам меҳнат сарфланади, ишончли 
ва тўлиқ кўчатлар ҳосил қилиш имконияти туғилади. 
Кузда экиладиган уруғлар эрта баҳорда ва баҳорда экилганлари эса, 
10-12 кундан кейин униб чиқади. Ўсимлик экилган далалардан фойда-
ланиш давомийлиги 3-4 йил. Катта зубтурум ўсимлигини парвариш 
қилиш ўсимликда чинбарглар ҳосил бўлгандан кейин уларни тупроққа 
қўшилиб кетмаслиги учун эҳтиёткорлик билан культивация қилиб ер 
юмшатилади. Бегона ўтлардан тозаланади ва ягана қилинади. 
Вегетация давомида ўсимликнинг ривожланишини эътиборга олиб 
икки марта гектар ҳисобига ўртача 90 кг азот, 40 кг фосфор ва 40 кг ка-
лий ўғити билан озиқлантирилади. Иккинчи ва кейинги йилларда ҳам 
шоналаш даврида ва баргини йиғиб олингандан сўнг культиваторлар 
ёрдамида икки марта минерал ўғитлар билан озиқлантирилади. Озиқ-
лантириш суғоришдан олдин амалга оширилади. Мавсум давомида ҳа-
рорат ва намгарчиликни ҳисобга олган ҳолда 10-12 марта суғорилади ва 
тупроқни юмшатиш ва бегона ўтларни йўқотиш учун 4-5 марта культи-
вация қилинади. 
Катта зубтурум экилган майдонларда юқори даражада сифатли аг-


84 
ротехник тадбирларни амалга оширилса, гектаридан 1,5-2 т. қуруқ барг 
йиғиб олиш мумкин. 

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling