Э. Т. Ахмедов, Э. Т. Бердиев доривор ўсимликларни
Бўёқдор рўян етиштириш агротехникаси
Download 1.52 Mb. Pdf ko'rish
|
ДОР ЎС. ЕТИШ. ТЕХ-СИ ПДФ KITOB
Бўёқдор рўян етиштириш агротехникаси. Рўянга ажратилган да-
лалар эрта кузда шудгордан олдин ҳар гектар ерга 15-20 тонна органик ўғитлар, суперфосфат бериб 27-30 см чуқурликда ҳайдалади. Агар ўсим- лик ёғингарчилик кам бўлган автоморф тупроқларда экилса ер ҳайдаш билан бирга гектарига 20 кг азот ва калий ўғитини бериш мақсадга му- вофиқ бўлади. Бўёқдор рўян уруғидан ва илдизпоя қаламчаларидан ҳам кўпаяди. Экишдан олдин уруғни стратификация қилмаса ҳам бўлади. Эрта баҳорда ҳайдалган ерлар бороналанади ва культивация қилинади. Тупроқнинг ҳарорати 10-12°С бўлганда март ойларининг ўрталарида гектарига 13-15 кг уруғ сарфланади. Уруғнинг экиш чуқурлиги 4-5 см дан кам бўлмаслиги лозим. Уруғнинг унувчанлиги 75-80% ни ташкил этади. Тупроқнинг ҳарорати мўътадил ва намлик етарли бўлса экилган уруғлар 10-12 кунда униб чиқади. Агар илдизпоя қаламчалардан кўпай- тириладиган бўлса уларнинг илдиз олиш даражаси 80-90% дан кам бўл- маслиги керак. Илдизпоялар эрта баҳорда 8-10 см чуқурликда экилиши лозим. Гектарига ўртача 10-12 ц. илдизпоя сарфланади. Ўсимликни зич- лиги 1 м.да 10-15 дона. Уруғ ва қаламча қатор оралари 60 см.дан қилиб экилса, ўсимлик иккинчи ва кейинги йилларда илдизлари яхши ривож- ланиб тупроқ юзасини бутунлай қопланишга шароит яратилади. Рўян ўсимлиги биринчи йили 7-8 марта суғорилади, кейинги йил- ларда суғориш сони камайтирилади. Биринчи йили ўсимлик оралари юмшатилади, бегона ўтлардан тозаланади. Биринчи ўғитлаш май ва июнь ойларида гектарига 30 кг азот, 20 кг калий ўғити бериш билан амалга оширилади. Иккинчи озиқлантириш август ойларида 30 кг азот ва 20 кг суперфосфат ўғити бериш билан тамомланади. Ўсимликни озиқлантириш суғоришдан олдин амалга оширилади. Бўёқдор рўяннинг иккинчи ва учинчи йиллари, дастлабки мевалари кўнғир тусга кирганда уларнинг тўқилиб кетишига йўл қўймасдан йиғиб олинади. Илдиз ва илдизпоясини кеч кузда ёки эрта баҳорда плуг билан ерни 30-35 см ағдариб тупроқдан тозалаб, сувда ювиб ва +45-50°С да илди- зини қуритиш хоналарида қуритиб олинади. Рўяннинг уруғлари қўлда ёки механизмлар ёрдамида йиғиб олинади. ГА-ҳисобида ердан ўртача 80-100 кг уруғ ва 13-14 ц. қуруқ илдиз йиғиб олиш мумкин. Download 1.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling