Э. Т. Ахмедов, Э. Т. Бердиев доривор ўсимликларни


Махсарсимон левзея етиштириш агротехникаси


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/82
Sana27.10.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1728337
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   82
Bog'liq
ДОР ЎС. ЕТИШ. ТЕХ-СИ ПДФ KITOB

Махсарсимон левзея етиштириш агротехникаси. Махсарсимон 
левзея Ўзбекистонга 1955 йилда Ленинграднинг ботаника боғидан олиб 
келиб экилган. Ўсимлик ёруғсевар, нисбатан қурғоқчиликка чидамлили-
ги, совуққа бардошлилиги, ўсиб ривожланиш давомида иссиққа талаб-
чан эмаслиги билан ажралиб туради ва –5°С гача совуққа чидайди. 
Ўзбекистоннинг тоғ ва тоғ олди тупроқларида яхши ўсади. Левзея 
кўп йиллик ўсимлик бўлганлиги сабабли, уруғидан ва илдизпоя 
қаламчалари орқали экиб кўпайтирилади. Уни экиш учун бегона 
ўтлардан тозаланган, ўртача механик таркибга эга тупроқли ерлар тан-
ланади. Бундан ташқари алмашлаб экиш далаларида жойлаштириш ях-


89 
ши натижа беради. Экишдан олдин ерлар органик ўғитлар билан 
озиқлантириб 27-30 см. чуқурликда ҳайдаб қўйилади. Экишдан олдин 
ерлар чизелланади ва мола билан текисланади.
Левзеяни бизнинг шароитимизда эрта баҳорда экиш мўътадил муд-
дат ҳисобланади. Ўсимликнинг стратификация қилинган уруғлари эки-
ладиган ҳудуднинг об-ҳаво шароитига қараб март ойининг охири ва 
апрел ойининг бошларида экилади. Уруғлар оддий усулда, қатор 
оралари 45-60см. ва экиш чуқурлиги 2-3см қилиб экилади. ГА -
ҳисобида 20-25 кг уруғ сарфланади. 
Дала шароитида майсалар 9-20 кунда униб чиқади. Ҳар бир метр 
ерда 20-25 та ўсимлик қолдирилади (ягана қилингандан кейин). Экин-
ларни суғоришда тупроқ таркибидаги намликни ва ўсимлик ҳолатини 
ҳисобга олиб суғориш олиб борилади. Вегетация давомида 8-9 марта 
суғорилади. Экинзорлар биринчи йили 50 кг азот, 30 кг фосфор ва 20 кг 
калий билан озиқлантирилади. Озиқлантириш суғоришдан олдин амалга 
оширилади. Мавсум давомида 4-5 марта культивация қилиниб, бегона 
ўтлардан тозаланади. 
Иккинчи йили ўсимликнинг шоналаш даврининг бошларида 40 кг 
азот, 30 кг фосфор ва 20 кг калий ўғити билан озиқлантирилади. Мав-
сум давомида 6-7 марта суғорилади. 2-3 суғоришдан сўнг ўсимлик ора-
лари юмшатилади. Ўсимликни гуллаш фазасида Га- ҳисобида 50 кг азот 
ва 30 кг калий ўғити бериб озиқлантириш тугатилади. Левзея ўсимлиги 
ривожланиш даврида, айниқса гуллаш фазасида озиқа моддаларни кўп 
талаб қилади. Шуларни ҳисобга олиб вегетация давомида 80-90 кг азот, 
70-80 кг фосфор ва 50 кг калий ўғити билан озиқлантирилса, сифатли 
хом-ашёни йиғиб олиш мумкин бўлади. 
Махсарсимон Левзеяни вегетатив йўл билан кўпайтиришда ўсим-
лик 3 ёшли бўлганида ҳар тукини 2-3 қисмга бўлиш йўли билан амалга 
оширилади. Бунда ўсимликларнинг яшовчанлиги 80-95 фоизни ташкил 
этиши керак. Ўсимликнинг барча қисми хом-ашё ҳисобланади. Илдиз 
тармоқлари мавсум охирларида тез ривожланади. Шунинг учун 
ўсимлик илдизлари кеч кузда йиғиб олиниши керак. 
Хом-ашё маҳсулоти ер остки қисми ҳисобланади. Илдизпоялари 
билан бирга қазиб олинган илдизпояларнинг қуриган қисмлари қирқиб 
ташланади, тупроқлардан тозаланади, сув билан яхшилаб ювилади. Йи-
рик илдизпоялар узунасига бўлинади. Хом ашё 40-45 С ҳароратда қури-
тилади. Уни 3 йил сақлаш мумкин. Уруғи май ойи охири июнь ойининг 
бошларида йиғилади. Бунинг учун тўпгуллари қирқиб олиниб, уруғи 
ажратилади ва қуритилади. Мавсум давомида яхши парвариш қилинган 
ўсимликнинг ҳар бир гектаридан (3 йил турган) 3-4 т. хом-ашё ва 250-


90 
300 кг уруғ олиш мумкин. 

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling