Э. Т. Ахмедов, Э. Т. Бердиев доривор ўсимликларни
Ўрик (абрикос) ўстириш агротехникаси
Download 1.52 Mb. Pdf ko'rish
|
ДОР ЎС. ЕТИШ. ТЕХ-СИ ПДФ KITOB
- Bu sahifa navigatsiya:
- Олхўри ўстириш агротехникаси.
Ўрик (абрикос) ўстириш агротехникаси. Ўрикнинг мевалари
унинг данакларини тайёрлаш мақсадида июн-июлда терилади ва мева этидан ажратилади. Ўрикнинг данаклари 1-2 йилда унувчанлик қобилиятини йўқотади. Шунинг учун кузги экиш даврида фақат шу йили янги терилган данаклардан фойдаланилган маъқул. Консерва заводларида ажратилган ўрик данаклари иссиқлик ишловидан ўтказилмаган бўлса, экиш учун яроқли ҳисобланади. Ўрик данаклари экишнинг энг оптимал муддати октябр-ноябр ойлари ҳисобланади. Агарда кузги экишнинг имкони бўлмаган вазиятларда ўрик данаклари 90-100 кун давомида ҳўл қумда 1:3 нисбатда стратификация қилинади ва 4-6 С да сақланади. Бу данаклар баҳорда аввалда тайёрланган эгат- ларга март ойининг бошларида экилади. Экиш меъёри 50 г/м, экиш чуқурлиги 5-6см. Ўрик ниҳоллари апрел- май ойларида униб чиқади ва интенсив агрономик парваришлашда тез ўсиб биринчи йилнинг ўзидаёқ доимий жойига кўчириб ўтказиш учун 102 яроқли ҳисобланади. Ўрик навлари 1-йиллик уруғ кўчатларига куртак пайванд қилинади ва яна 1 йил парваришланади ва шундан сўнг доимий жойига экилади. Ўрик кўчатлари доимий жойига экилгандан сўнг яхши парваришланса 5-6 йили ҳосилга киради. Олхўри ўстириш агротехникаси. Олхўри мевалари июль - август ойларида пишиб етилади, шу даврда данакларни тайёрлаш мумкин. Олхўри данакларини мевасидан ажратиб олиш уруғ ажратувчи машина- лар ёрдамида амалга оширилади. Ажратилган данаклар сувда ювилади ва шамол эсувчи соя ерларида қуритилади. Олхўри данакларининг униш қобилияти 1-2 йилгача сақланади, кейинчалик пасайиб кетади. Олхўри данакларини кеч кузда, тупроқ намлиги етарли бўлган даврда-октябрь- ноябрь ойларида экилади. Данакларни кузда экиш имкониятлари бўлмаса, у ҳолда баҳорги экиш учун улар стратификация қилинади. Стратификация муддати 120-150 кун ҳисобланади. Агарда уруғларни июнь-июлда стратификация қилинса, улар кеч кузда тупроққа экилади. Олхўри данаклари экилган данаклар ёғоч қириндиси билан мульча- ланади. Экиш меъёри 20-25 г/м, экиш чуқурлиги 5см. Данаклар экил- гандан сўнг суғорилади, баҳорги даврда ҳам тупроқ намлигини 60% ат- рофида ушлаш ниҳолларни қийғос унишини таъминлайди. Уруғ кўчат- лар бир йилда доимий жойига экишга яроқли ҳисобланади, агарда улар- га маданий олхўри навлари пайванд этилса, яна бир йил парваришлана- ди. Олхўри кўчатлари доимий жойига экилгандан сўнг яхши парвариш- ланса 3-4 йиллари ҳосилга киради. Download 1.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling