Э. Т. Ахмедов, Э. Т. Бердиев доривор ўсимликларни
Япон софорасини ўстириш агротехникаси
Download 1.52 Mb. Pdf ko'rish
|
ДОР ЎС. ЕТИШ. ТЕХ-СИ ПДФ KITOB
Япон софорасини ўстириш агротехникаси. Япон софораси тез
ўсувчан ёруғсевар, қуруқликка ва шўрга чидамли ўсимлик ҳисобланади. Унинг мевалари октябрь-ноябрь ойларида пишиб етилади. Япон софо- раси экиладиган ерларни кузда гектар ҳисобига 20-28 тонна органик ўғит ва 50 килограмм фосфор ўғити билан озиқлантириб 25-30 санти- метр чуқурликда ҳайдаб қўйилади. Ўсимлик уруғлари кузда ёки баҳорда – апрел ойининг биринчи ўн кунлигида экилади. Кузда экилган уруғ- лардан униб чиққан майсалари эрта баҳорда бўладиган совуқ кунларга тўғри келиб, совуқлардан зарарланиши мумкин. Тайёрланган уруғлар намли тупроқда 3-4 см чуқурликда экилади. Агар тупроқда нам етарли бўлмаса тезлик билан суғорилади. Япон софорасининг уруғлари 2 қатор қилиб кенг пушталарга эки- лади. Тупроқда намликни кўпроқ сақлаш, қатқалоқни олдини олиш ва уруғ экилган эгатларнинг тупроғини ҳаддан зиёд қизиб кетмаслиги ҳамда уруғ униши учун қулай шароитларни юзага келтириш мақсадида ёғоч қириндилари билан 1см. қалинликда ёпиб мульчаланади. Баҳорда экилган уруғлар 10-15 кундан кейин униб чиқади. Ҳосил бўлган кўчатларнинг яхши ривожланиши учун эгатларни ҳар доим нам ҳолатда сақлаш керак бўлади. Униб чиққан майсалар атрофи мунтазам равишда юмшатилиб турилади. Япон софорасини ўсиш даврида 3-4 марта қатор ораларини культи- вация қилиш, бегона ўтлардан тозалаб ва зараркунандаларга қарши чора тадбирларни амалга ошириш керак бўлади. Ўсимликларни илдизини яхши ривожлантириш ва ўсишини фаоллаштириш мақсадида вегетация давомида гектарига азотли ўғитлардан 1 гектар хисобига 90 кг, фосфор- ли ўғитдан 60 кг ва калий ўғитидан 40 кг солиниб озиқлантирилади. Софора ўсимлигини ўсиш ва ривожланишини таъминлаш 104 мақсадида, июль ёки август ойининг бошларида калий ўғити билан озиқлантириш мақсадга мувофиқдир. Ўсимликни ўғитлашни суғоришдан олдин амалга ошириш керак бўлади. Вегетация давомида софора ўсимлигини 7-8 марта суғорилса, октябрь ойигача яхши ўсиб ривожланади. Суғоришдан кейин кўчат атрофи юмшатилади. Экилган кўчатларни яхши ривожланиши учун бегона ўтлардан тозалаш, орала- рига ишлов бериш, озиқлантириш ва тупроқдаги намликни ҳисобга ол- ган ҳолда суғоришни муддатида ўтказиш мақсадга мувофиқ бўлади. Эгат ораларини культивация қилиш кўчатлар 2 марта суғорилгандан кейин амалга оширилади. Вегетация даврида кўчат оралари 3-4 марта қўлда чопиқ қилинади. Кўчатларни суғориш учун жўяклар олинади ва вегетация давомида 7-8 марта (май, июнь, июль ойларида 2 мартадан) суғорилади. Кўчатларни бўйи 2,5-3 м ва тана қисми 2,5-3 см га етганда доимий жойларига кўчи- риб ўтказиш учун яроқли хисобланади. Экишдан олдин ерлар юмша- тилган, текисланган ва ўғитланган бўлиши лозим. Кўчатларнинг экилиш чуқурлиги 0,5-0,6 м ва қатор ораларининг кенглиги 6 м, кўчатларнинг оралиғи 4 м дан қилиб экилганда 1 гектар майдонга 400-415та дарахтлар жойлаштирилади. Япон софораси экил- гандан сўнг ариқчалар орқали суғорилади. Иккинчи суғоришни 6-8 кун- дан кейин амалга ошириш керак. Кўчатларнинг қатор оралари ҳар доим юмшоқ ва ҳайдалган бўлиши лозим. Кўчатлар экилгандан кейин 3-4 йилгача уларнинг ораларига 1 йиллик доривор ўсимликлар экиш мум- кин бўлади. Download 1.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling