Э. Т. Ахмедов, Э. Т. Бердиев доривор ўсимликларни


Эман ўстириш агротехникаси


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/82
Sana27.10.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1728337
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   82
Bog'liq
ДОР ЎС. ЕТИШ. ТЕХ-СИ ПДФ KITOB

Эман ўстириш агротехникаси. Эман уруғлари биттадан ёки 2-3 
тадан бўлиб новдаларда жойлашади. Уруғ асосида кичик тешикча 
бўлиб, уруғ ичкарисига сув ўша тешикча орқали киради. 
Эман уруғларининг зараркунандалардан зарарланган ва пучлари 
биринчи тўкилади. Улар экиш учун ярамайди. Кейинги тўкилган ёнғоқ-
лари униш қобилиятига эга бўлади. 
Терилган ёнғоқлар қўл ёрдамида навларга ажратилади, яхши ён-
ғоқлари махсус омборхоналарда шамоллатиладиган стелажларда сақла-
нади. 
Ёнғоқларни 5-15 см қалинликда ёйиб, вақти-вақти билан уларни 
ёғоч курак билан аралаштирилиб турилади. Агарда ёнғоқларда замбуруғ 
белгилари пайдо бўлса, дарҳол ишлов берилади ва тозалаб ташланади. 
Эман ёнғоқларини чиқиш миқдори 90-95%. Қишга сақлаш учун 50-
60% намликка эга ёнғоқлар ажратилади, улар камида 70% унувчанлик 
хусусиятига эга бўлиши керак. Ёнғоқларни баҳорги экишлар учун катта 
партия ёнғоқларини траншея ва чуқурларда сақланади. Бунинг учун ер 
остки сувлари сатхи 2,5м. дан яқин бўлмаган ерларда 1,3-1,5 м чуқур-


103 
ликка 1 м эни ва 5-10 м узунликда траншея ковланади. Ёнғоқлар 2-3 см 
қалинликда жойлаштирилади, кейин 5 см қум қатлами билан беркити-
лади. Шу каби бир неча қатламларда ёнғоқлар беркитилади ва усти 40-
50 см ли тупроқ билан беркитилади. 
Кичик партиядаги ёнғоқларни қатлам ҳолатида ёғоч яшикларда сақ-
ласа бўлади. Қурғоқчилик худудларда ёнғоқларни қоронғи ертўлаларда 
сақланади. 
Эман ювениль ёшида секин ўсади ва шохланади. Улар эман ниҳол-
ларини ёшлик даврида секин ўсиши, ноқулай шароитларга мослашув-
чанлик натижасида юзага келган биологик хусусиятдир. Шароитни ях-
шиланиши (суғориш, тупроқ юмшатиш) улар ўсишини тезлаштиради. 
Масалан, суғориш мавжуд шароитларда 2 ёшли эман уруғ кўчатлар 110-
120 см баландликка, 4 ёшлилари 187-254 см баландликкача ўсади. 

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling