52
Маржон дарахти май - июнь ойларида гуллайди, меваси июль – октябр-
да пишади.
12-расм. Қора маржондарахт (Бузина черная)
– Sambucus nigra L.
Маржон
дарахти Россия, Кавказ, Украина ва Белоруссиядаги кенг
япроқли ўрмонларда ва буталар орасида ўсади. Истирохат боғлари, хиё-
бонлар ва кўчаларда манзарали дарахт сифатида ўстирилади.
Маржон
дарахтнинг халқ табобатида гули ва меваси ишлатилади. Гули таркиби-
да 0,32% эфир мойи, самбуцинигрин гликозиди, рутин, 82 мг% С вита-
мини, холин, органик (хлороген, валерианат, олма, сирка) кислоталар ва
бошқа кимёвий бирикмалар бор.
Меваси таркибида 50 мг% гача С витамини, каротин, антоцианлар,
органик кислоталар, ошловчи ва бошқа биологик фаол моддалар бор.
Гулининг дамламаси (мева дамламаси ҳам) шамоллашда терлатувчи,
жигар, ўт пуфаги ва ўтйўллари касалликларида ўт хайдовчи ҳамда
53
буйрак ва сийдик пуфаги касалликларида
сийдик хайдовчи восита си-
фатида қўлланилади. Маржондарахт дамламаси яна нафас йўлларининг
яллиғланиш касалликларида, бронхит, ларингит, грипп, невралгия ва
бошқа шамоллаш касалликларида ишлатилади. Гули терлатувчи, сурги
хамда томоқ оғриғида чайиш учун қўлланиладиган йиғмалар-чойлар
таркибига киради. Мевасидан сурги экстракти тайёрланади.
Do'stlaringiz bilan baham: