Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар


Наъматак (Шиповник) – Rosa L


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet29/89
Sana31.01.2024
Hajmi5.03 Kb.
#1827886
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   89
Bog'liq
dorivor-simliklar

Наъматак (Шиповник) – Rosa L. 
Марказий Осиёда ўсадиган 36 та наъматак турларидан 17 таси Ўз-
бекистон флорасида учрайди. Уларнинг қуйидаги бешта тури тиббиётда 
ишлатилади: Беггер наъматаги (шиповник Беггера) – Rosa beggeriana 
Schrenk, Оддий наъматак (Шиповник собачий) – Rosa canina L., Фед-
ченко наъматаги (Шиповник Федченко) – Rosa fedtshenkoana Rgl ва 
Даргумон наъматак (Шиповник сомнительний) – Rosa ambigua Russ. 
Наъматак турлари раъногулдошлар – Rosaceae оиласига мансуб 
бўлиб, бўйи 1,5-3 м, баъзан 4 м га етадиган тиканли бута. Новдалари 
эгилувчан бўлиб, ялтироқ, қўнғир-қизил ёки қизил-жигарранг пўстлоқ 
билан қопланган. Барглари тоқпатли мураккаб, 5-7 та тухумсимон, ар-
расимон қиррали баргчалардан ташкил топган бўлиб, банди ёрдамида 
пояси билан шохларида кетма-кет жойлашган. Йирик қизил, пушти, са-
риқ ёки оқ рангли, хушбуй, беш бўлакли гуллари 2-3 тадан шохчаларига 
жойлашган. Шакли ва ранги турлича, ширали, гул ўрнидан ҳосил 
бўлган сохта мевага эга. Наъматак апрель - май ойларида гуллайди, ме-
васи сентябр ойида пишади [11]. 
Наъматак турлари Марказий Осиёнинг хамма республикаларидаги 
ўрмонларда, текисликларда, тоғ-чўл туманларида, тўқайларда, тоғ-
ларнинг пастки (тоғ этаклари), ўрта ва юқори қисмларигача бўлган 
ариқ бўйларида, буталар орасида, тоғларнинг қуруқ тошлоқ ён бағир-
ларида, ёнғоқзор ва арчазорларда, боғларда ва бошқа ерларда ўсади. 
Тиббиётда наъматакнинг сохта меваси ишлатилади. Ўсимлик меваси ав-
густ ойининг охирларидан бошлаб токи октябр ойигача йиғилади. 
Совуқ урган меваларида витамин С миқдори камайиб кетади. Мева-
сини йиғаётган вақтда қўлга тикан кирмаслиги учун брезент қўлқоп 
кийиб олиш лозим. Йиғилган мевалар тезда очиқ хавода-қуёшда ёки 
+80-90°С хароратли иссиқхоналарда қуритилади. Баъзан наъматак мева-
си қуритилмасдан доривор препаратлар олиш учун тўғридан-тўғри фар-
мацевтика заводларига қайта ишлаш учун юборилади. Қуриган мевала-
ри косачабарг ва бошқа қолдиқларидан тозаланади. 
Меваси таркибида 4-6%, баъзан 15% гача С витамини, В
2
, Р, Е ва К 
витаминлари, 12-27 мг% каротин, 29% гача органик (лимон, олма ва 


54 
бошқа) кислоталар, 18% гача қандлар, 3,7% гача пектин, 4,5% гача ош-
ловчи моддалар мавжуд. Наъматак уруғида – мой ва бошқа фаол бирик-
малар бор. Наъматак турларининг меваси турли витаминлар сақловчи 
поливитаминли меваларга киради, яъни “табиий витаминлар концентра-
ти” деб аталади. 
Юқори витаминли турлари (Беггер наъматаги ва Федченко наъма-
таги) авитаминоз касалликларини даволаш ва уларнинг олдини олиш 
учун қўлланилади. Уруғидан олинган мойи ва мевасининг юмшоқ қис-
мидан тайёрланган мойли экстракти – каратолин куйганни, трофик яра-
ларни, экзема, тери касалликларини, рентген нуридан куйган жойларни, 
ярали колит ва бошқа касалликларни даволашда ишлатилади. 
 
13-расм. Оддий наъматак (Шиповник собачий) – Rosa canina L. 
 


55 
Наъматак турларининг баъзиларидан витаминли концентратлар, 
шарбат тайёрланади, витамин С (аскорбин кислота) олинади, қуруқ ме-
васидан таблетка ва хаб дорилар тайёрланади. Бу дорилар авитаминоз 
касаллигини даволашда ва унинг олдини олишда ишлатилади. Аскор-
бин кислота кўпгина комплекс препаратлар таркибига киради. 
Витамин С камроқ бўладиган наъматак турларидан – оддий итбу-
рун наъматаги (меваси таркибида 0,2-2,2% гача витамин С мавжуд) ме-
васидан тайёрланадиган холосас препарати жигар касалликларини (хо-
лецистит, гепатит – сариқ касаллиги ва бошқаларни) даволаш учун 
ишлатилади. Наъматак турларининг мевасидан тайёрланган дамлама 
ва қайнатмалар халқ табобатида меъда-ичак касалликларини даволаш 
учун хамда иситма қолдирувчи, ўт ва сийдик хайдовчи дори сифатида 
қўлланилади. 
Бу дори турлари билан оғиз бўшлиғи касалликларида (милк яллиғ-
ланиши ва ундан қон оқиши) оғиз чайилади. Наъматак меваси яна ор-
ганизмни қувватлантириш, модда алмашинувини яхшилаш, сохта ме-
валари ичидаги хакикий мевалари – ёнғоқчалари буйрак ва сийдик йўл-
лари касалликларида сийдик хайдаш учун ишлатилади. Ўсимлик илди-
зидан тайёрланган дамлама ва қайнатма халқ орасида меъда ва жигар 
касалликларига, баргининг кукуни эса яраларга даво бўлади. 
Наъматак турлари мевасидан озиқ-овқат саноатида витаминга бой 
қонцентратлар, қонфетлар ва бошқа қандолат махсулотлари тайёрлашда 
фойдаланилади. 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling