Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар


Ошловчи тотим (Сумах дубильный) – Rhus coriaria L


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet37/89
Sana31.01.2024
Hajmi5.03 Kb.
#1827886
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   89
Bog'liq
dorivor-simliklar

Ошловчи тотим (Сумах дубильный) – Rhus coriaria L. 
Тотим пистадошлар – Anacardiaceae оиласига мансуб бўлиб, бўйи 
1-3 м бўладиган бута ёки кичик дарахт. Тотим ёввойи ҳолда Ўзбеки-
стоннинг жанубида Тўполанг ва Сангардак дарёлари хавзасида ўсади. 
Барглари тоқпатли мураккаб, 4-8 жуфт чўзиқ-тухумсимон ёки ништар-
симон, йирик аррасимон қиррали барглардан ташкил топган бўлиб, бан-
ди ёрдамида пояси билан шохларида кетма-кет ўрнашган. Бир жинсли, 
майда, кўримсиз, беш бўлакли, яшил-оқ рангли гуллари айрим-айрим 
(чангчи ва уруғчи) холда рўваксимон гултўпламига жойлашган. 
Меваси – қизил рангли, шарсимон ёки буйраксимон, майда, қуруқ, 
данакли мева. Тотим июнь – июль ойларида гуллайди, меваси сентябрь 
-октябрда етилади. Тотим Кавказ, Қрим, Туркманистон, Тожикистон ва 
Ўзбекистоннинг қуруқ, тошлоқ ва охакли тоғ қияликларида, денгиз 
сатхидан 900-1700 м баландликлардаги тоғ қияликларида, баъзан ўр-
монларда ва ўрмон чеккаларида ўсади. Тотимнинг барги халқ табобати-
да ишлатилади. 
Ўсимлик гуллаши олдидан то мевалари пишгунга қадар барглари 
йиғилади ва очиқ хавода қуритилади. Сўнгра танин олиш учун фарма-
цевтика заводларига юборилади. 
Тотим барги таркибида 25-33% ошловчи моддалар (10-20,9% та-
нин), 4,8% гача галлат кислотаси, флавоноидлар (авикулярин, астрага-
лин, мирицитрин), эфир мойи, 112 мг% С витамини, бўёқ ва бошқа мод-
далар бор. Тотим барги танин олиш манбаси ҳисобланади. Танин бу-
риштирувчи, антисептик ва яллиғланишга қарши таъсирга эга. Шу-
нинг учун унинг препаратлари (танальбин ва тансал таблетка ҳолида) 
меъда-ичак касалликларини (меъда-ичак катари, энтерит, колит, ич 
кетиш) даволашда ишлатилади. Танин оғиз бўшлиғи, бурун ва томоқ-
нинг яллиғланишида чайиш (1-2% ли эритмаси) ёки шиллиқ қаватлар-
га суртиш (таниннинг 5-10% ли эритмаси), куйганни, сурункали экзе-
маларни ва турли яраларни даволашда хамда ичак яллиғланишида 
қўлланилади. 
Инсон алкалоидлар (морфин, кокаин, атропин, никотин, физио-
стигмин ва бошқалар) хамда оғир металлар тузлари билан заҳарланган-
да унга таниннинг 0,2-2% ли эритмаси ичишга берилади ёки 0,5 % ли 
эритмаси билан меъда ювилади [30]. 


68 
 
20-расм. Ошловчи тотим (Сумах дубильный) – Rhus coriaria L. 
 
Тотим барги халқ табобатида ўт пуфаги ва бошқа касалликларни 
даволашда қўлланилади. Янчилган мевасидан одамлар «нордон ичим-
лик-сирка» тайёрлашади. Уни одатда меъда касалликларида, цинга ва 
шишларни даволашда хамда иситма пасайтирувчи ва қустируви дори 
сифатида ишлатилади. Барглари дамламаси антивирус, бактерицид 
хусусиятларга эга, шу сабабли у билан яра-чақалар ювилади, настой-
каси ич кетиши, бод, подагра ва фалажни даволашда қўлланилади. 
 


69 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling