Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар
Хандон писта (Фисташка настоящая) – Pistacia vera L
Download 5.03 Kb. Pdf ko'rish
|
dorivor-simliklar
Хандон писта (Фисташка настоящая) – Pistacia vera L.
Хандон писта Пистадошлар – Anacardiaceae оиласига мансуб бў- либ, бўйи 5-7, баъзан 10 м га етадиган дарахт. Барглари тоқпатли му- раккаб, кўпинча 3 та, баъзан 5-7 та юмалоқ-тухумсимон ёки эллипсси- мон, қалин, текис қиррали, оч яшил рангли баргчалардан ташкил топган бўлиб, банди ёрдамида шохларида кетма-кет ўрнашган. Майда, кўрим- сиз, бир жинсли гуллари рўваксимон гул тўпламига жойлашган. Мева- си – тухумсимон, тўқ-қизил рангли, қуруқ данакли мева. Хандон писта март - май ойларида гуллайди, меваси август - сентябрда пишади. Марказий Осиёнинг тоғли худудларида тошлоқ қояли жойларда, ўрмон қияликларида, тоғ этаклари ва адирларда катта-катта пистазор- лар хосил қилиб ўсади. Кавказ ва Марказий Осиёнинг тоғли худудла- рида саноат плантацияларида ўстирилади. Баргида ҳосил бўладиган ўсимталари – бузғунчаси, халқ табобатида яна барги, меваси ва дарахт танасидан олинган смоласи ишлатилади. Барги ёз ойларида йиғилади ва соя ерда қуритилади. Меваси пишганида баргдаги бузғунчаси те- риб олинади ва очиқ ҳавода -қуёшда қуритилади. Бузғунча таркибида 30-50% ошловчи моддалар, баргида 13-14% ошловчи моддалар, С вита- мини ва органик кислоталар, уруғида – 60 % гача ёғ бор. Бузғунчасидан танин олинади. Танин буруштирувчи, антисептик ва яллиғланишга қарши таъсирга эга. Шунинг учун унинг доривор препа- ратлари (танальбин ва тансал таблетка холида) меъда-ичак касалликла- ри (меъда-ичак катари, энтерит, колит, ич кетар)ни даволашда ишлати- лади. 1-2% ли танин эритмаси оғиз бўшлиғи, бурун ва томоқнинг яллиғланиш касалликларида чайиш учун ишлатилади. Таниннинг 5-10% ли эритмаси шиллиқ қаватларга суртиш, куйганни, сурункали экземани ва турли яраларни даволаш хамда ичак яллиғланишида хуқна қилиш учун қўлланилади. Одам морфин, кокаин, атропин, никотин, физостиг- мин ва бошқа алкалоидлар, оғир металл тузлари билан заҳарланганда 64 таниннинг 0,2-2% ли эритмаси ичирилади ёки 0,5%ли эритмаси билан меъда ювилади. 18-расм. Хандон писта (Фисташка настоящая) – Pistacia vera L. Хандон писта қадимдан халқ орасида турли касалликларни даво- лашда ишлатиб келинади. Хандон писта меваси билан Абу Али ибн Сино меъда, жигар ва бошқа касалликларни даволаган. Баргидан тайёр- ланган қайнатмаси халқ табобатида ич кетишни хамда турли касал- 65 ликларни тўхтатиш учун қўлланилади. Мевасидан тайёрланган дамла- маси билан меъда ва ичакнинг юқумли касалликлари, уруғи дамламаси билан ўпка сили ва қувватсизлик даволанади. Хандон писта меваси кучли антиоксидантлик хусусиятларига эга. Download 5.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling