Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар


Эвкалипт (Эвкалипт) – Eucalyptus L


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet43/89
Sana31.01.2024
Hajmi5.03 Kb.
#1827886
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   89
Bog'liq
dorivor-simliklar

Эвкалипт (Эвкалипт) – Eucalyptus L. 
Эвкалипт турлари Миртадошлар – Myrtaceae оиласига мансуб бў-
либ, баландлиги 15-70 (баъзан 150) м гача етадиган доим яшил йирик 
дарахтлар ҳисобланадилар. Барглари икки хил, ёш барглари зангори 
(ёки кулранг), тухумсимон бўлиб, пояси билан шохларида бандсиз қара-
ма-қарши ўрнашган. 3-4 йиллик барглари эса тўқ яшил, ингичка (баъ-
зан кенг) ништарсимон, ўроққа ўхшаш эгилган, бир оз эгилган ёки тўғ-


80 
ри бўлиб, қисқа банди ёрдамида пояси билан шохларида кетма-кет ва 
ерга нисбатан тик ўрнашади. Кўримсиз гуллари якка-якка холда банд-
сиз барг қўлтиғига жойлашади. 
Меваси – тўрт қиррали чаноқ. Эвкалипт октябрь ойида гуллайди, 
меваси 1,5-4 йилдан сўнг етилади. Эвкалиптнинг ватани Австралия ва 
Гвинея-Самоа ороллари ҳисобланади. Бу дарахт Кавказнинг Қора ден-
гиз ва Каспий денгизи бўйидаги субтропик зоналарида (Аджария, Абха-
зия ва Озарбайжон), Қрим, Молдавиянинг жануби ҳамда Туркманистон-
нинг Каспий денгизи бўйидаги субтропик зоналарига интродукция 
қилинган ва кўплаб ўстирилади. Тиббиётда эвкалиптнинг қуйидаги уч 
тури ишлатилади:
Кулранг эвкалипт – (Эвкалипт пепельный) – Eucalyptus cinerea 
Labill;
Хивчинли эвкалипт – (Эвкалипт прутевидный) – Eucalyptus Vimina-
lis Labill; 
Шарсимон (зангори) эвкалипт – (Эвкалипт шаровидный, голубой) – 
Eucalyptus Globules Labill. 
Эфир мойини цинеолга бой эвкалиптнинг бошқа турларидан ҳам 
олса бўлади. Тиббиётда барглари ва улардан олинган эфир мойи, хив-
чинли эвкалиптнинг барги ва ёш новдалари ишлатилади. Барглари 
йил бўйи териб олинади ва соя ерда қуритилади. Эфир мойи олиш учун 
йиғилган барглари ва ёш новдалари қуритилмасдан фармацевтика за-
водларига юборилади. 
Эвкалипт барги таркибида 1,5-3% эфир мойи, 10% гача ошловчи ва 
бошқа моддалар бор. Эфир мойи 60-80% цинеол, пинен, эйдесмол, мир-
тенол каби терпеноидлардан ташкил топган. 
Эвкалиптнинг доривор препаратлари (барг дамламаси, қайнатмаси 
ва эфир мойи) безгак, бурма, қизилча, иситма, грипп, бронхит ва на-
фас йўлларининг бошқа касалликларини, яраларни, меъда-ичак, гине-
кологик ва бошқа касалликларни даволашда хамда гижжаларни хайдаш 
учун қўлланилади. Эфир мойи хоналарга дезинфекция мақсадларида 
(айниқса касалхоналарда) пуркаш учун ишлатилади ва гриппда қўлла-
ниладиган ингафен ҳамда нафас йўллари ва бошқа касалликларда қўл-
ланиладиган баъзи комплекс препаратлар – «Пектуссин», «Камфомен», 
«Сунореф», «Эвкатол», «Эфкамон» суртмаси ва бошқалар доривор во-
ситалар таркибига киради. 
Эвкалипт баргидан тайёрланган дамлама ва қайнатма хамда барги-
дан олинган эфир мойи антисептик таъсирга эга бўлиб, улар танглай
томоқ ва оғиз бўшлиғидаги яллиғланишлар ҳамда ўпка, кекирдак (тра-
хея) ва бронхларнинг яраларида ингаляция қилиш учун ишлатилади. 


81 
 
 
27-расм. Кулранг эвкалипт (Эвкалипт пепельный) – Е. Cinerea Labill. 
 
Баргининг янги тайёрланган дамламаси билан оғиз бўшлиғи яллиғ-
ланганда оғиз чайилади, меъда касаллиги даволанади, дамламаси балғам 
кўчирувчи восита сифатида хам қўлланилади. Баргидан тайёрланган 
қайнатмаси яраларни, чипқонни ювиш учун, ҳамда гинекология амалиё-
тида ишлатилади. Эфир мойи ҳам гинекологияда самарали даво қилина-
ди. 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling