Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар
Жумрутсимон чаканда (Облепиха крушиновидная) –
Download 5.03 Kb. Pdf ko'rish
|
dorivor-simliklar
Жумрутсимон чаканда (Облепиха крушиновидная) –
Hippophae rhamnoides L. Чаканда Жийдадошлар – Elaeagnaceae оиласига мансуб бўлиб, бўйи 4-6 м га етадиган икки уйли бута ёки кичик дарахт. Пояси сершох ва тиканли бўлиб, қўнғир-яшил пўстлоқ билан қопланган. Барглари чи- 75 зиқсимон-ништарсимон ёки чизиқсимон, юқори томони кулранг-тўқ яшил, пастки томони бир оз сарғиш қўнғир-кулранг ёки оқ тусли, текис қиррали бўлиб, поя ва шохларига қисқа банди ёрдамида кетма-кет ўрнашган. Гуллари бир жинсли, майда ва кўримсиз, калта бошоқчага (оталик гуллари) ёки 2-5 тадан шохчалар қўлтиғида (оналик гуллари) жойлашган. Меваси думалоқ ёки чўзинчоқ, тўқ сариқ ёки кизғиш ран- гли, серсув, данакли мева. Чаканда апрель-май ойларида гуллайди, ме- васи август-октябрда пишади. 24-расм. Жумрутсимон чаканда (Облепиха крушиновидная) – Hippophae rhamnoides L. 76 Чаканда кенг ареалли ўсимлик ҳисобланади, у МДҲнинг Европа қисмида, Карпатда, Кавказда, Қора денгиз атрофларида, Марказий Оси- ёда, Қозоғистонда, Ўзбекистонда, Тожикистон ва Қирғизистонда, Бол- тиқ бўйида, Сибирь ва Олтойда дарё, кўл ва денгизларнинг шағалли ва қумли қирғоқларида, текислик ва тоғлардаги тўқайзорларда ўсади. Тиббиётда меваси ва улардан олинадиган чаканда мойи хамда бар- ги қўлланилади. Мевалари тўлиқ пишганда, баъзан совуқ тушгандан сўнг йиғилади. Йиғилган мевалари қуритиб ёки қуритмасдан ишлатила- ди, мой олиш учун заводларга юборилади. Меваси таркибида 450 мг% С витамини, 145 мг% Е, В витаминлари, 60 мг% каротин ва бошқа каротиноидлар, фоли кислота, 9% гача флаво- ноидлар, 3,56 % қандлар, 2,64% органик (олма ва вино) кислоталар ва бошқа биологик фаол моддалар бор. Уруғида 12,5% ёғ, 0,28 мг% В ви- тамини, 0,38 мг% витамин В 2 , 14,3 мг% Е витамини, 0,3 мг% каротин, оқсил ва бошқа фаол бирикмалар бўлади. Мойи ҳам витаминларга (110- 165 мг% Е, F хамда 40-100 мг % каротин ёки 180-300 мг% каротино- идлар) бой [9, 30]. Чаканда мойи радиоактив нур таъсиридан зарарланган тери, шил- лиқ қаватлар (қизилўнгач, меъда), меъда ва ўн икки бармоқ ичак яраси, баъзи гинекологик касалликлар ҳамда витаминлар етишмаслигидан ке- либ чиққан авитаминоз ва бошқа касалликларни даволаш учун қўллани- лади. Чаканда мойи оғрик қолдирувчи ва ярани тез битирувчи ва тўқи- маларни регенерациясини тезлаштирувчи таъсирга эга. Шунинг учун уни меъда ва қизилўнгач шиллиқ қаватлари ярасини битириш учун ичи- лади, куйган жойга, ярага босилади. Чаканда мевасини Марказий Осиё халқлари қадимдан оғриқ қолди- рувчи, цинга ва милк қонашини, меъда касалликларини даволовчи воси- та сифатида ишлатиб келадилар. Баргининг қайнатмаси билан бод ка- саллигини даволаганлар. Бунинг учун барг қайнатмасидан шифобахш ванна қилинади ёки баданнинг оғриган жойига иссиқ қайнатмага боти- рилган мато боғлаб қўйилади. Барги таркибида 230-370 мг% С витамини, флавоноидлар (кверце- тин, изорамнетин, мирицетин ва бошқалар), галлат кислотаси, 8-9% ош- ловчи ва бошқа биологик фаол моддалар бўлади. Ҳозирги пайтда Рес- публикамизда чакандани саноат миқёсида ўстиришга ва фармацевтика саноати учун хом-ашё базасини яратишга харакат қилинмоқда. Download 5.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling