Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet49/89
Sana31.01.2024
Hajmi5.03 Kb.
#1827886
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   89
Bog'liq
dorivor-simliklar

НАЗОРАТ УЧУН САВОЛЛАР: 
1. Поливитамин дархт-бута ўсимликлар ва уларнинг фармакологик 
хусусиятлари хақида маълумот беринг? 
2. Алкалоидли ўсимликлар ва уларнинг фармакологик хусусиятла-
рини айтинг? 


91 
3. Маржондарахт, четан, ўрик, анжирнинг фармакологик хусусият-
ларини айтинг? 
4. Рутинга бой хом-ашё берувчи дарахт турлари ва уларнинг фар-
макологик хусусиятларини айтиб беринг? 
5. Қон босимини пасайтирувчи дарахт турлари ва уларнинг фарма-
кологик хусусиятларини айтиб беринг? 
6. Эфедра (зоғоза) ўсимлигининг фармакологик хусусиятини ту-
шунтиринг? 
7. Эман ва қайин дархтларининг фармакологик хусусиятларини 
тушунтиринг? 
8. Доривор ёнғоқмевали ўсимликларни фармакологик хусусиятла-
рини тушунтиринг? 
9. Доривор мойсимон маҳсулотлар берувчи дарахт-буталарга ми-
сол келтиринг? 
10. Малина ва маймунжоннинг биокимёвий таркиби ва фармаколо-
гик хусусиятларини айтиб беринг? 
V БОБ 
ТАБИИЙ ДОРИВОР ЎТ ЎСИМЛИКЛАР ВА УЛАРНИНГ 
ШИФОБАХШЛИК ХУСУСИЯТЛАРИ 
Эрон зираси (Буниум персидский) – Bunium persicum (Boiss) K.Pol. 
Зира сельдердошлар (соябонгулдошлар) Apiaceae (Umbelliferae) ои-
ласига мансуб бўлиб, бўйи 40-60 см бўладиган кўп йиллик ўт ўсимлик.
Пояси тик ўсади, ўрта қисмидан бошлаб қалқонсимон шохланган. 
Илдиз олди барглари узун бандли, кенг учбурчаксимон, уч бўлакли, 
бўлаклари узун бандли, ништарсимонбўлакчаларга патсимон қирқил-
ган, бўлакчалари ўз навбатида узунасига икки марта патсимон қирқил-
ган, поясидаги барглари ипсимон бўлакчаларга патсимон қирқилган 
бўлиб, банди ёрдамида поя ва шохларида кетма-кет ўрнашган. Оқ 
рангли, беш бўлакли гуллари мураккаб соябон гултўпламига жойлаш-


92 
ган. Меваси – чизиқсимон, қўшалоқ донча. Зира июнда гуллайди, ме-
васи июлда етилади. 
Зира Марказий Осиёнинг тоғли худудларидаги юмшоқ тупроқли жа-
нубий қияликларда ўсади. Зиранинг халқ табобатида меваси ишлатилади. 
Мевалари етилганда ўсимлик ўриб олинади, боғлаб хирмонда бир оз қу-
ритилади. Сўнгра уни янчиб, меваси шамолда совурилади ва тозалаб 
олинади. Зира меваси миллий таомларга зиравор сифатида қўлла-
нилади. Меваси таркибида 3% гача эфир мойи, 13,6% ёғ, оқсил ва бош-
қа моддалар бор. Эфир мойи карен, цимол, терпинолен, карвон, ли-
налоол, карвакрол ва бошқа терпеноидлардан таркиб топган. 
Халқ табобатида зира қадимдан иштаха очувчи, соғлиқни яхшилов-
чи, яраларни даволовчи восита сифатида хамда гастрит касалликларида 
ишлатиб келинади. Ибн Сино хам ўз вақтида зирани шу мақсадлар учун 
қўллаган. Мевасининг кукуни қорин оғриғини қолдириш, талоқ (қора 
жигар) шишини йўқотиш, мевасининг сиркадаги дамламаси эса бу-
рундан қоноқишини тўхтатиш учун ишлатилади. Қовурилган меваси 
сийдик хайдовчи восита сифатида қўлланилади. 


93 
 
33-расм. Эрон зираси (Буниум персидский) - Bunium persicum (Boiss) K.Pol. 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling