Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар
Эфедра, қизилча (Эфедра, хвойник) – Ephedra L
Download 5.03 Kb. Pdf ko'rish
|
dorivor-simliklar
Эфедра, қизилча (Эфедра, хвойник) – Ephedra L.
Қизилча турлари Зоғозадошлар – Ephedraceae оиласига мансуб бўлиб, икки уйли, ер бағирлаб ўсувчи сершох буталар ҳисобланадилар. Марказий Осиёда ўсадиган зоғозанинг қуйидаги уч туридан тиббиётда фойдаланилади. Оддий қизилча – (Эфедра двухколосковая) – Ephedra distachya L. бўйи 10-12 см (баъзан 50 см гача) бўладиган паст бута. Эфедра Марказий Осиё (Қорақалпоғистон, Туркманистонда Каспий олди текислигининг шимолий қисмида), МДҲ Европа қисмининг жанубида, Қозоғистон, Кавказ ва Ғарбий Сибирдаги чўл, яримчўл ва тоғларнинг майда тош-тупроқли ён бағирларида кўплаб ўсади. Қирқбўғимсимон қизилча, тоғ эфедраси (Эфедра хвощевая) – Ephedra equisetina Bge. бўйи 1,5-2, 5 м га етадиган сершох бута. У асосан Марказий Осиё республикаларида, Қозоғистонда, қисман Олтой ва Кавказдаги тоғларнинг пастки ва ўрта қисмида, денгиз сатхидан 1000-1800 м (жанубий қияликларда 3400 м гача) баландликдаги тоғёнбағирларида, қуруқ, шағалли тоғқияликларида ўсади. Чўл қизилчаси, эфедраси (Эфедра средняя) – Ephedra intermedia 89 Screnk. бўйи 1 м гача бўлган сершох бута. Марказий Осиё республикаларидаги ярим чўлларда, кумли тепаликларда, тоғ этакларида ҳамда тоғларнинг пастки қисмидаги шағалли ва тошли ёнбағирларида, қуруқ ерларда ўсади. 32-расм. Қизилча, эфедра (эфедра, хвойник) – Ephedra L. Қизилча турларининг пояси тик ўсади, шохлари ва шохчалари бў- ғимли, ёғочланган, цилиндрсимон. Барглари нихоятда редукцияланган (ўзгарган), тангачасимон бўлиб, пояси билан шохларининг бўғимларида қарама-қарши ўрнашган. Гуллари бир жинсли, оталик ва оналик гулла- ри алохида ўсимликларда жойлашган. Меваси – шарсимон ёки думалоқ эллипссимон, қизил ёки сарғиш-қизил рангли, бир ёки икки уруғли. Қи- зилча май-июнь ойларида гуллайди, меваси июль-августда етилади. Ўсимликнинг яшил рангли, ёғочланмаган шох ва шохчаларини ап- 90 рель ойида қўл билан синдириб ёки пичоқ, ўроқ билан қирқиб олинади ва очиқ хавода, қуёшда қуритилади. Ўсимликнинг янги новдалари ўсиб етилганда, яна июнь ёки июль ойларида кайтадан ўриб олинади. Қи- зилча турларининг ер устки қисми таркибида 0,25-3,2% алкалоидлар, фенол кислоталар (бензоат, долчин, кумар, протокатех ва бошқалар), 240-660 мг% С витамини, 2,34-14,04% ошловчи ва бошқа биологик фаол моддалар бор. Алкалоидларнинг асосий қисмини эфедрин (сумманинг 90% атро- фида), қолган қисмини псевдоэфедрин ва метилэфедрин ташкил қила- ди. Қизилча турларининг алкалоидларидан фақат эфедрин гидрохлорид тузи тиббиётда ишлатилади. Тоғ қизилчаси эфедрин олиш учун асосий манба хисобланади. Агарда тоғ қизилчаси етарли бўлмаса, у холда чўл қизилчасидан ҳам олинади. Оддий қизилчадан эфедрин олинмайди, чунки унинг таркибида ал- калоидлар миқдори кам (0,25-1,7%).Эфедрин гидрохлориднинг поро- шок, таблетка ва ампуладаги эритмаси оғир операция ёки травмадан сўнг кўп қон йўқотилиши натижасида юз берган коллапс ҳолатида, қон босими пасайганда (гипотония), миостения, аллергик, бронхиал астма, пичан иситмаси (пичан астмаси), эшакем тошганда, тумов ва бошқа ка- салликларда қўлланилади. Эфедрин гидрохлорид яна морфин ва скопо- ламин алкалоидлари ҳамда наркотик ва ухлатувчи дорилар билан заҳар- ланганда ҳам ишлатилади [30]. Тоғ (қирқбўғимсимон) қизилчасининг ёш новдаларидан тайёрлан- ган дамлама ва қайнатма халқ табобатида қаттиқ шамоллаш, безгак, бод, юрак, ўпка, бош оғриги, меъда яраси ва бошқа касалликларни даво- лашда ишлатилади. Шу дамлама ёки қайнатма билан қўтир, тери қичи- ши ва терининг бошқа касалликлари даволанади. Тоғ қизилчаси ме- васидан тайёрланган мураббо иситмани тушириш учун қўлланилади. Қизилча ер устки қисми ёндирилгандаги тутуни билан беморлар- нинг кийимлари дезинфекция қилинади. Оддий қизилча ёш новдалари- дан тайёрланган дамлама ва қайнатма билан халқ табобатида юрак, на- фас йўллари, меъда-ичак дардлари, бод, подагра ва бошқа касалликлар даволанади. Download 5.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling