Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар


Доривор валериана (Валериана лекарственная) – Valeriana officinalis L


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet56/89
Sana31.01.2024
Hajmi5.03 Kb.
#1827886
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   89
Bog'liq
dorivor-simliklar

Доривор валериана (Валериана лекарственная) – Valeriana officinalis L.
Доривор валериана валерианадошлар – Valerianaceae оиласига 
мансуб бўлиб, бўйи 2 м гача етадиган кўп йиллик ўт ўсимлик. 
Илдизпоясидан биринчи йили илдиз олди тўп барглари, иккинчи йилдан 
бошлаб пояси ўсиб чиқади. Пояси тик ўсади, шохланмаган ёки юқори 
қисми шохланган. Барглари оддий, 4-11 жуфт бўлакчалардан иборат 
тоқ патли ажралган бўлиб, пояда бандлари (илдизолди барглари узун 
бандли), юқорига кўтарилган сари банди қисқариб боради, улар барг 
бандлари ёрдамида қарама-қарши ўрнашган. Барг бўлакчалари 
чизиқсимон ништарсимон ёки тухумсимон, йирик тишсимон қиррали. Оқ 
ёки пушти рангли, хушбуй, майда, беш бўлакли гуллари йирик. Меваси-
чўзиқ тухумсимон, оч қўнғир рангли писта ҳисобланади. Доривор 
валериана май-август ойларида гуллайди, меваси июнь-сентябрда 
етилади. 
Валериана кенг тарқалган ўсимлик ҳисобланади, яъни Марказий 
Осиёдаги чўллар ва Сибирнинг шимолий қисмидан ташқари ҳамма 
худудлардаги намлик билан яхши таъминлаган ерларда, ўрмон 
чеккаларида, сой бўйларида ва ўтлоқларда ўсади. Россиянинг кўпгина 
вилоятларида, Краснодар ўлкасида, Молдавия ва Белоруссияда, Ўзбе-
кистонда маданий шароитларда ўстирилади. Тиббиётда валериананинг 


106 
илдизпояси, илдизи ҳамда ер устки қисми ишлатилади. Ер устки қисми 
ўсимлик гуллаган даврида ўриб олинади ва соя ерда қуритилади ёки қу-
ритмай қўлланилади. 
Илдизпояси билан илдизи мевалари пишиб тўқилгандан сўнг ко-
влаб олинади, сувда ювиб, тупроқларидан тозаланади, салқин хамда ха-
во тегиб турадиган жойда ёки харорати 35°ли қуритгичларда секин қу-
ритилади ёки қуритилмасдан ишлатилади. 
Валериана илдизпояси билан илдизи таркибида 0,5-1% эфир мойла-
ри, 0,5-2% валепотриатлар (валтрат, изовалтрат, валеридин, валехлорин 
ва бошқалар), алкалоидлар, изовалериан, сирка, олма ва бошқа органик 
кислоталар, сапонинлар, ошловчи ва бошқа биологик фаол моддалар 
бор. 
 
42-расм. Доривор валериана (Валериана лекарственная)


107 
 Valeriana officinalis L. 
Валериананинг доривор препаратлари (илдизпояси билан илдизи 
порошоги, таблеткаси, дамламаси, қайнатмаси, настойкаси, суюқ, қуюқ 
экстракти таблетка холида) асаб тизимини тинчлатирувчи (уйқусизлик-
да, асабийлашганда) восита сифатида хамда юрак фаолиятини 
тартибга солиш учун қўлланилади.
Настойкаси камфора-валерианали томчилар ва бошқа комплекс 
препаратлар таркибига, илдизпояси ва илдизи тинчлантирувчи ва 
бошқа тинчлантирувчи чойлар-йиғмалар таркибига, изовалериан 
кислотасининг ментол билан хосил қилган эфири валидол таркибига 
киради. Валидол тинчлантирувчи восита сифатида кўкрак қисишини 
(стенокардия) юрак касалликларини даволашда қўлланилади. 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling