Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар


Газанда ўти (Крапива двудомная) – Urtica dioica L


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet55/89
Sana31.01.2024
Hajmi5.03 Kb.
#1827886
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   89
Bog'liq
dorivor-simliklar

Газанда ўти (Крапива двудомная) – Urtica dioica L
Газанда ўти Газандадошлар – Urticaceae оиласига мансуб бўлиб, 
бўйи 60-120 (150) см келадиган кўп йиллик ўт ўсимлик хисобланади. 
Пояси тик ўсади, тўмтоқ тўрт қиррали, шохланмаган ёки қарама-қарши 
шохланган. Барглари кенг тухумсимон, ўткир учли, сертуқ йирик ар-
расимон қиррали бўлиб, поя ва шохларида банди ёрдамида қарама-
қарши ўрнашган. Бир жинсли, майда, кўримсиз, яшил рангли, тўрт 
бўлакли гуллари барг қўлтиғидан чиққан бошоққа тўпланган. Меваси – 
ёнғоқча. Ўсимликнинг хамма қисми ачитувчи туклар билан қопланган. 


104 
Май - сентябрь ойларида гуллайди ва меваси етилади. 
Газанда ўти Украина, Белоруссия ва Россиянинг Европа қисми, Си-
бирь, Кавказ, Марказий Осиё, Қозоғистон, қисман Узоқ Шарқдаги сувга 
яқин ерларда, Ўзбекистоннинг тоғли ўрмонларда, йўл ёқаларида, бута-
зорларда, аҳоли яшайдиган ерларга яқин жойларда, тоғ этакларида ўса-
ди. Газанда ўтининг барги тиббиётда ишлатилади. Ўсимлик гуллаганда 
барглари қўлқоп кийиб териб олинади ёки ер устки қисмини ўриб олиб 
сўлитилади (ўсимликни қуритиш жараёнида унинг ачитувчи хусуси-
яти йуқолади), сўнгра барги териб олинади ва соя ерда қуритилади. 
Барги таркибида 100-600 мг% С витамини, Қ, В
2
витаминлари, 14-
30 мг% каротиноидлар, пантотен кислота, кверцетин, ацетилхолин, 
эфир мойи, органик кислоталар, 2-5% хлорофилл, микроэлементлар
ошловчи ва бошқа фаол моддалар бор [29, 30]. 
 
 
41-расм. Газанда ўти (Крапива двудомная) – Urtica dioica L. 


105 
Газанда ўтининг дори препаратлари (дамлама, суюқ экстракти, ви-
таминли чой-йиғмалар таркибида) қон тўхтатувчи восита сифатида 
ҳамда сурункали яраларни, витаминлар етишмаслигидан келиб чиққан 
касалликларни – авитаминозларни даволаш учун ишлатилади. Барги яна 
жигар касалликларида қўлланиладиган ўт ҳайдовчи аллахол препарати 
таркибига киради. 
Газанда ўсимлиги мевасини Абу Али ибн Сино нафас қисиши ка-
саллигини даволаш учун, баргини қон оқишини тўхтатувчи ва сурги во-
сита сифатида қўллаган. Ўсимлик баргидан тайёрланган дамлама, қай-
натма ва барг кукуни халқ табобатида кўкрак оғриғи, нафас қисиши, 
диабет, иситма ва бод касалликларини даволаш учун ишлатилади. 
Булардан ташқари, баргидан тайёрланган дамлама ва порошоги на-
фас йўллари касаллигида балғам кўчирувчи, сийдик ҳайдовчи (сийдик 
йўллари ва буйрак-тош касалликларида) хамда қон оқишини тўхтатувчи 
дори сифатида қўлланилади.
Соч тўқилишини тўхтатиш учун газанда барги дамламаси билан 
бош ювилади. Баргидан ажратиб олинган хлорофиллдан фармацевтика 
ва озиқ-овқат саноатида ишлатиладиган безарар бўёк тайёрланади. 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling