Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар


Етмак, беҳ (Колючелистник)


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet58/89
Sana31.01.2024
Hajmi5.03 Kb.
#1827886
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   89
Bog'liq
dorivor-simliklar

Етмак, беҳ (Колючелистник)
– Allochrusa gypsophilloides Regel et. Srenk. 
Етмак Чиннигулдошлар – Caryophyllaceae оиласига мансуб бўлиб, 


109 
бўйи 80 см га етадиган кўп йиллик ўт ўсимлик. Илдизлари 6 м гача 
етади, тик жойлашган. Пояси бир нечта бўлиб тик ўсади, асос қисмидан 
бошлаб шохланган, оқиш ёки қизғиш рангли. Барглари чизиқсимон ёки 
тор ништарсимон бўлиб, пояси билан шохларида бандсиз қарама-
қарши жойлашган. 
Барг қўлтиғидан ингичка, калта новдалар ўсиб чиқади. Майда, оқ 
ёки пушти рангли гуллари қўшалоқ шохчаларга жойлашиб, кенг ғўвак-
симон тўпгулни хосил қилади. Меваси шарсимон кўсакча. Етмак июнь-
июль ойларида гуллайди, июль-августда меваси етилади. 
Етмак (беҳ) турлари Марказий Осиё ва Қозоғистоннинг Ўзбеки-
стонга чегарадош худудларида чўлларда, тоғ этакларидан то тоғларнинг 
ўрта қисмигача бўлган тошлоқларда, шағалли қияликларда, қуриб қол-
ган дарёчаларда ва очиқ ерларда ўсади. 
 


110 
44-расм. Етмак, беҳ (Колючелистник)
– Allochrusa gypsophilloides Regel et. Srenk. 
Етмак (беҳ) турларининг илдизи таркибида 10-30% тритерпен са-
понинлар ва бошқа биологик фаол моддалар бор. Етмак илдизи бал-
ғам кўчирувчи восита сифатида бронхит, нафас йўлларининг бошқа 
шамоллаш касалликларида қўлланилади. 
Халқ табобатида ҳам етмак (беҳ) турларининг илдизидан тайёрлан-
ган қайнатма бронхит, йўтал ва нафас йўлларининг бошқа касалликла-
рида ҳамда турли яраларни даволашда ишлатилади. Етмак турлари-
нинг илдизидан тоза сапонинлар олинади. Бу ўсимлик илдизидан озиқ-
овқат, енгил саноатда ҳамда халқ хўжалигининг бошқа тармоқларида 
кенг миқёсда фойдаланилади. 
Етмак илдизи кўпириш хусусиятига эга бўлгани учун маҳаллий 
халқ ундан узоқ даврлардан бери нишолда ва турли хил ҳолвалар 
тайёрлашда фойдаланиб келмоқда. 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling