Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар
Исириқ, адраспан (Гармала обыкновенная) – Peganum harmala L
Download 5.03 Kb. Pdf ko'rish
|
dorivor-simliklar
Исириқ, адраспан (Гармала обыкновенная) – Peganum harmala L.
112 Исириқ Қушяпроқдошлар-Zygorhyllaceae оиласига мансуб бўлиб, бўйи 20-60 см бўлган ўт ўсимлик. Пояси бир нечта, сершох барглари оддий, 4-5 бўлакка (бўлаклари чизиқсимон-ништарсимон) патсимон ажралган бўлиб, поясининг пастки қисмидагилари қисқа банди ёрда- мида, юқоридагилари бандсиз пояси билан шохларида кетма-кет жой- лашган. Оқ, ёки сарғиш гуллари шохларининг учки қисмида якка-якка ўрнашган. Меваси – шарсимон, уч чанокли кўсакча. Исириқ май-июнь ойларида гуллайди, меваси августда етилади. МДХ Европа қисмининг жанубий худудларида, Марказий Осиё, Қозоғистон ва Кавказдаги чўлларда, адирларда, ўтлоқларда, тоғларнинг қуйи қисмида, қумлоқ, тошлоқ, тупроқли жойларда ва дала ва экинзор- ларда бегона ўт сифатида ўсади. 113 46-расм. Исириқ, адраспан, (Гармала обыкновенная) – Peganum harmala L. Халқ табобатида исириқнинг ер устки қисми қўлланилади. Тарки- бида 1,5-3% (илдизида 2,15-2,70%, уруғида 3,5-6%) гармин, пеганин (вазицин), гарман, дезоксипеганин ва бошқа алкалоидлар бор. Гармин алкалоидининг хлоргидрат тузи энцефалит касаллигининг асоратини, тутқаноқ, қалтироқ ва Паркинсон касалликларини даво- лашда қўлланилган. Дезоксипеганин гидрохлориднинг ампуладаги эритмаси миастения, миопатия ва бошқа мускул касалликларини хамда асаб касалликлари неврит, мононеврит, полиневрит кабиларда ишлати- лади. Грипп касаллиги авж олган пайтларда исириқни тутатиб бемор 114 ётган хонани дезинфекция қилиш яхши натижа беради. Исириқ қадим замонлардан бери халқ табобатида кенг ишлатиб ке- линган. Унинг ер устки қисмини эзиб бўғинлар оғриганда ва нервлар шамоллаганда оғриган ерларга боғлашни Ибн Сино буюрган эди. Ўша вақтларда хам исириқнинг оғриқ қолдириш хусусияти табибларга маъ- лум бўлган. Ўсимликнинг ер устки қисмидан тайёрланган қайнатма халқ орасида бод, безгак, тутқаноқ, уйқусизлиқ, шамоллаш ва бошқа ка- салликларда тинчлантирувчи, ухлатувчи ва оғриқ қолдирувчи восита сифатида қўлланилади. Бу қайнатма яна қўтир ва бошқа тери касал- ликларига хам шифо бўлади. Шунингдеқ ер устки қисмининг қайнатма- си терлатувчи ва сийдик хайдовчи таъсирга эга. Нафас қисиш ва нафас олиш қийинлашган вақтларда исириқ уруғи қайнатмасини зиғир уруғи қайнатмаси билан, бод касалликларида исириқ уруғи қайнатмасини қалампир уруғи қайнатмаси билан бирга қўшиб ичиш тавсия қилинади. Download 5.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling