Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар


Сассиқ коврак (Ферула вонючая) – Ferula assa-foetida L


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet68/89
Sana31.01.2024
Hajmi5.03 Kb.
#1827886
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   89
Bog'liq
dorivor-simliklar

Сассиқ коврак (Ферула вонючая) – Ferula assa-foetida L. 
Коврак сельдердошлар (соябонгулдошлар) – Apiaceae (Umbelliferae) 
оиласига мансуб бўлиб, бўйи 1 м гача етадиган кўп йиллик ўт ўсимлик. 
Коврак 8-9 йилдан сўнг поя чиқаради, тик ўсади, йўғон новда 
шакллантиради, юқори қисми шохланган бўлади. Илдизолди барглари 
бандли, чўзинчоқ ёки ланцетсимон уч бўлакка ажралган. Поядаги 
барглари майдароқ, бир неча марта патсимон қирқилган бўлиб, банди 
билан кетма-кет ўрнашган. Оқсариқ, беш бўлакли гуллари мураккаб 
соябон тўпгулига жойлашган. Ковракнинг меваси – қўшалоқ писта 
ҳисобланади. Коврак март-апрель ойларида гуллайди, меваси апрель-
майда етилади. 
Сассиқ коврак Марказий Осиёдаги даштларда, ялангликларда, қумли 
чўлларда, соз тупроқли ерларда, баъзан тоғ олди текисликларида ўсади. 


128 
Тиббиётда ковракнинг илдизидан олинадиган елими – смоласи 
ишлатилади. Елим-смола олиш учун поя чиқармаган ўсимликнинг 
илдиз атрофи чуқур қилиб ковланади ва илдизининг юқори томонидан 
озгина жойи кесиб қўйилади. Шу ердан елим-смола оқиб чиқади. Қотиб 
қолган смола эртасига йиғиб олинади. Илдизида елим-смола тамом 
бўлгунига қадар у кесилади ва шу тарзда елим-смола йиғилаверади. 
54-расм. Сассиқ коврак (Ферула вонючая) – Ferula assa – foetida L. 
 
Коврак илдизи таркибида 67,31% гача крахмал ва 9% смола, 0,4% 
гача эфир мойи бор. Илдизидан олинган елим-смола «Асса фетида» 
9,35-65,15% смолалар, 12-48% елим, 5,8-20% эфир мойи ва бошқа би-


129 
рикмалар (умбеллиферон кумарини, ферула кислотаси ва унинг смола 
спиртлари билан хосил қилган эфирлари) дан таркиб топган. Елим-
смола эфир мойи таркибида ўсимликка саримсоқ хиди берувчи органик 
сульфидлар (65% гача), пинен, п-оксикумарин ва бошқа фаол бирикма-
лар бўлади. 
Сассиқ ковракнинг елим-смоласи қадимдан халқ орасида турли ка-
салликларни даволаш учун қўлланиб келинган. Абу Али ибн Сино бу 
елим-смолани (ковракнинг бошқа турларининг елим-смоласини хам) 
меъда, буйрак, талоқ, жигар касалликларини даволашда хамда иштаҳа 
очувчи, сийдик ҳайдовчи, бўғинлар оғриганда оғриқ қолдирувчи дори 
сифатида қўллаган. 
Сассиқ коврак елим-смоласи халқ табобатида томир тортишиши, 
ўпка сили, кўкйўтал, тиш оғриғи, асаб касалликларини даволаш учун 
хамда қувват берувчи, балғам кўчирувчи ва гижжа ҳайдовчи дори 
сифатида қўлланилади. Сассиқ ковракнинг ёш новдаларини янчиб, 
қатиққа қориб, хавфли шишларга даво қилинган. 
Ковракнинг елим-смола настойкаси, эмульсия ва ҳабдори ҳолида 
илмий тиббиётда астма, томир тортишиши ва асаб касалликларида 
ишлатилади. Ковракнинг қуйидаги учта турлари – Оқ коврак, оқ шаир, 
коврак шаир, коврак сумбул табобатда кенг фойдаланилади.
Халқ табобатида асосан сассиқ коврак кенг ишлатилади. Коврак-
нинг бошқа турлари хам Марказий Осиё давлатларида ўсади ва илдизла-
ри таркибида сассиқ ковракка ўхшаш смола, эфир мойи, елим, кўп миқ-
дорда крахмал ва бошқа бирикмалар сақлайди. 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling