Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар


Доривор тирноқгул, календула (Ноготки лекарственные)


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet70/89
Sana31.01.2024
Hajmi5.03 Kb.
#1827886
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   89
Bog'liq
dorivor-simliklar

Доривор тирноқгул, календула (Ноготки лекарственные)
– Calendula officinalis L. 
Доривор 
тирноқгул 
ёки 
календула 
Астрадошлар 
(мураккабгулдошлар) – Asteraceae (Compositae) оиласига мансуб бўлиб, 
бўйи 30-60 см га етадиган кўп йиллик ўт ўсимлик ҳисобланади. Пояси 
тик ўсади, яхши шохланган. Барглари чўзиқ-тескари тухумсимон, 
сертук бўлиб, пояси билан шохларида банди ёрдамида кетма-кет 
ўрнашган, поясининг юқори қисмидаги барглари бандсиз, тухумсимон 
ёки ништарсимон. Гуллари пояси билан шохлари учидаги саватчага 
жойлашган. Тилсимон гуллари 2-3, баъзан 15 қатор, сариқ, тўқ-сариқ 
ёки зарғалдок рангли. Доривор тирноқгул июнь ойидан кеч кузгача 
гуллайди, меваси июлдан бошлаб етилади. Доривор тирноқгул МДХ 


132 
давлатларида, Россиянинг Европа қисмининг жанубий худудларида, 
Краснодар ўлкаси, Кавказ, Марказий Осиёда манзарали ва доривор 
ўсимлик сифатида кенг миқёсда ўстирилади. Халқ табобатида 
тирноқгулнинг гултўплами ишлатилади. Гуллари қийғос очилган 
вақтда, қисқа бандли ёки бандсиз қилиб йиғиб олинади ва салқин ерда 
қуритилади. Тирноқгулнинг гуллари таркибида 7,8 мг% гача каротин 
(каротиноидларнинг умумий миқдори тилсимон гулларида 3% га етади), 
0,4% гача эфир мойи, 4% гача шиллиқ, 10,4-11,2% ошловчи моддалар, 
флавоноидлар, тритерпендиоллар, 6,84% органик (олма, салицилат) 
кислоталар ва бошқа кимёвий бирикмалар бор. 
 
56-расм. Тирноқгул, календула (Ноготки лекарственные)
 Calendula officinalis L. 
 
Тирноқгулнинг дори препаратлари – дамлама, настойка, 


133 
«Календула» суртмаси ва таблетка хилидаги калефлон турли яралар ва 
куйган жойларни даволаш, стоматит, ангина ва бошқа томоқ 
касалликларида оғиз ва томоқни чайиш учун, шунингдек гастрит, меъда 
ва ўн икки бармоқ ичак яраси хамда жигар касалликларини даволаш 
учун қўлланилади. 
Халқ табобатида тирноқгулидан тайёрланган қайнатма билан исит-
ма, буйрак ва сийдик йўллари касалликлари, яралар даволанади. Қай-
натмадан яна экзема ва бошқа тери касалликларида ванна қилинади, бо-
лалар қайнатмага чўмилтирилади. Гулидан дамлама тайёрланиб, уни 
бош айланиши, иситма ва баъзи кўз касалликларини даволашда ишла-
тилади. 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling