Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар


  Сано (Кассия) – Cassia (Tourn.) L


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet67/89
Sana31.01.2024
Hajmi5.03 Kb.
#1827886
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   89
Bog'liq
dorivor-simliklar

 


126 
Сано (Кассия) – Cassia (Tourn.) L. 
Сано Дуккакдошлар – Fabaceae (Caesalpinaceae) оиласига мансуб 
бўлиб, бўйи 1 м гача етадиган ярим бута ўсимлик хисобланади. Поялари 
шохланган, пастки шохлари ерда судралиб ўсади. Барглари 4-8 жуфт 
баргчалардан ташкил топган, жуфт патли мураккаб бўлиб, поя ва 
шохларида банди ёрдамида кетма-кет ўрнашган. Баргчалари 
ништарсимон, ўткир учли, пластинкаси ассиметрик, текис қиррали. 
Сариқ гуллари шингил тўпгулни ҳосил қилади. Сано меваси – ясси, 
япалоқ тухумсимон, яшил-жигарранг, кўп уруғли дуккак хисобланади. 
Сано июнь ойидан кузгача гуллайди, меваси сентябрдан бошлаб 
етилади. Тиббиётда санонинг барглари ва мевалари ишлатилади. 
53-расм. Найзабарг сано (Кассия остролистная) – Cassia acutifolia Del. 
 


127 
Сано турларининг ватани Африканинг чўл ва ярим чўл минтақала-
ри, ва Арабистоннинг жанубий худудлари ҳисобланади. Марказий Осиё, 
Қозоғистон ва Кавказда бир йиллик доривор ўсимлик сифатида ўсти-
рилади. 
Барги ва мевалари таркибида 2,70-6,17% гача антрацен унумлари 
(реин, алоэ-эмодин, глюкореин ва бошқа), салицилат ва бошқа кислота-
лар, смолалар ва бошка биологик фаол бирикмалар бор. 
Санонинг доривор препаратлари (дамламаси, қуруқ экстракти таб-
летка холида, сенадексин мураккаб сано дамламаси – рена ичимлиги, 
порошоги мураккаб қизилмия порошоги ва комплекс препаратлар тар-
кибига киради) сурги сифатида қўлланилади. Сано барги сурги сифати-
да ва бавосилда ишлатиладиган чойлар-йиғмалар, кафиол препаратлари, 
сенназид А ва В, Хиндистонда чиқариладиган сурги препаратлари – се-
наде, глаксена ва бошқа препаратлар таркибига киради. Сано турлари 
қадим замонлардан бери Марказий Осиё халқлари орасида турли ка-
салликларни даволаш учун ишлатилиб келинган доривор ўсимликлар-
дан ҳисобланади. 
Сано баргидан тайёрланган дамламасини Ибн Сино подагра, жигар 
оғриғи ва сариқ касалликларини даволашда сурги дори сифатида қўлла-
ган. Томоқ оғриганда ва томокда шиш пайдо бўлганда у сано барги 
дамламасига итузум меваси ширасини қўшиб (баъзан кашнич шираси ва 
итузум ширасида сано баргини ивитиб тайёрланган дамлама билан) то-
моқни чайишни буюрган. 
Халқ табобатида сано барги ва мевасидан тайёрланган дамлама 
меъда-ичак касалликларида, айниқса, сурункали кабзиятда сурги дори 
сифатида самарали қўлланилади. 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling