121
Лимонўтнинг меваси – тўртта ёнғоқча ҳисобланади. Лимонўт июнь-
август ойларида гуллайди, меваси июль-сентябрда етилади.
Марказий Осиё, Қрим, Кавказнинг тоғли
худудларида, тоғ
этакларидан ўрта қисмигача бўлган ерлардаги катта тошлар, дарахт ва
бошқалар соясида, салқин ва нам ерларда, боғларда ўсади.
50-расм. Доривор лимонўт (Мелисса лекарственная)
– Melissa officinalis L.
Халқ табобатида лимонўтнинг барги ва ер устки қисми ишлатилади.
122
Барглари ўсимлик гуллашидан олдин, ер устки қисми – гуллаган вақти-
да йиғилади ва соя ерда қуритилади. Қуриган ер устки қисми майдала-
нади, ғалвирда элаб тозаланади, йирик поялари ташлаб юборилади.
Лимонўтнинг ер устки қисми таркибида 0,02-0,14% эфир мойи, 150
мг% С
витамини, олеанол, урсол ва бошқа кислоталар,
флавоноидлар,
5% гача ошловчи ва бошқа биологик фаол моддалар учрайди.
Лимонўт қадимдан халқ табобатида турли касалликларни даво-
лашда ишлатиб келинган. Ибн Сино унинг ер устки қисмини юрак
ишини ва овқат хазмини яхшилаш учун қўллаган. Халқ орасида хозир-
ги кунда ҳам лимонўтнинг ер устки қисми (баъзан баргининг) дамлама-
си овқат хазмини яхшилаш мақсадида кенг фойдаланилади.
Бундан
ташқари, у камқонлиқ, асаб ва юрак касалликларини даволаш учун,
оғриқ қолдирувчи, сурги сифатида ҳам қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: