Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар


Зубтурум, баргизуб (Подорожник большой) – Plantago major L


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet62/89
Sana31.01.2024
Hajmi5.03 Kb.
#1827886
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   89
Bog'liq
dorivor-simliklar

Зубтурум, баргизуб (Подорожник большой) – Plantago major L. 
 
Катта зубтурум Зубтурумдошлар – Plantaginaceae оиласига мансуб 
бўлиб, калта ва йўғон илдизпояли, поясиз кўп йиллик ўт ўсимлик. Ер 
устки қисмини илдизолди барглари ва 10-50 см баландликдаги гул ўқи 


117 
ташкил қилади. Барглари узун, қанотли бандли, кенг тухумсимон ёки 
кенг эллипссимон, текис қиррали, 3-9 та ёйсимон асосий томирли бўла-
ди. Гул ўқи битта ёки бир нечта. Майда, кўримсиз, тўрт бўлакли гулла-
ри гул ўқи учидаги бошоқсимон тўпгулга жойлашган. Меваси – тухум-
симон, кўп уруғли кўсакча. Зубтурум июнь-сентябрь ойларида гуллайди 
ва меваси етилади. 
Зубтурум йўл чеккаларида, ариқ, дарё, булоқ бўйларида, боғларда, 
ботқоқликларда, далаларда, экинзорларда, ўтлоқларда, ўрмон четла-
рида ўсади. Тиббиётда зубтурумнинг барги билан ер устки қисми ишла-
тилади. Барглари йил бўйи калта бандли қилиб қирқиб олинади ва тез-
ликда соя ерда қуритилади. Ер устки қисми ўсимлик гуллаган вақтда 
йиғилади ва қуритилмасдан ундан шира олиш учун фармацевтика за-
водларига юборилади. 
Зубтурум барги билан ер устки қисми таркибида 0,1% эфир мойи, 
шиллиқ моддалар, сапонинлар, аукубин гликозиди, С витамини (300 
мг% гача) ва К витамини, 4,5-32,91 мг% каротин, флавоноидлар (лю-
теолин, апигенин, байкалалиен ва уларнинг гликозидлари), органик 
кислоталар, ошловчи ва бошқа биологик фаол моддалар, уруғида 22% 
гача ёғ, сапонинлар, 44% гача шиллиқ ва бошқа биологик фаол модда-
лар мавжуд. 
Катта зубтурумнинг доривор препаратларидан (дамламаси, янги 
йиғиб олинган барги ёки ер устки қисмининг қонсервация қилинган 
шираси, ширасидан тайёрланган плантаглюцид препарати) меъда-ичак 
касалликлари (гастрит, энтерит, энтероколит), йўғон ичакнинг яллиғла-
ниши, меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллигини даволашда 
фойдаланилади. Бундан ташқари, меъда ширасининг кислоталилиги ка-
майиб кетган ҳолларда хам ишлатилади. Барги ёки ер устки қисми ши-
раси билан тузалиши қийин бўлган колит касаллиги ва яралар давола-
нади. 
Зубтурум барги йўталга қарши ишлатиладиган йиғмалар-чойлар 
таркибига киради. Зубтурум қадимдан халқ табобатида турли касал-
ликларни даволашда кенг ишлатилиб келинган ўсимлик ҳисобланади. 
Унинг барги билан Абу Али ибн Сино ўз вақтида қийин битадиган яра-
ларни, шишларни (хавфли шишларни хам), кўз яллиғланиши, жигар, 
буйрак ва бошқа касалликларни даволаган хамда қон тўхтатиш учун 
ишлатган. Жигар ва буйрак касалликларида ҳамда қон тупуришда бе-
морга зубтурум уруғининг қайнатмасини ичирган. 
Баргидан тайёрланган дамламаси ёки қуритилмаган барг шираси 
халқ табобатида нафас йўллари, кўз, тери, безгак, йўғон ичак яллиғла-
ниши ва турли юқумли касалликларни ҳамда куйдиргини даволашда 


118 
ишлатилган. 
48-расм. Зубтурум, баргизуб (Подорожник большой) – Plantago major L. 
 
Зубтурум барги яна ўпка ва меъда раки касаллигини даволаш учун 
ҳамда нафас йўллари касалликларида балғам кўчирувчи восита сифа-
тида ишлатилади. Яралар, чипқон ва кесилган ерларни даволаш учун 
янги узиб олинган барги эзиб боғланади. 


119 
Зубтурум уруғидан тайёрланган қайнатмаси ёки шакарга ара-
лаштириб қовурилган уруғи билан йўтал, иситма, ва бошқа касал-
ликлар даволанади. Зубтурумнинг янги йиғилган баргини эзиб тенг 
миқдорда шакар аралаштирилади ва иссиқ жойда уч ҳафта сақланади. 
Сўнг шу аралашмадан ажралиб чиққан ширадан кунига 3-4 чой коши-
кда ўпка ва меъда раки касаллигини даволаш учун беморга ичирилади. 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling