Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар


Жағ-жағ (Очамбит), (Пастушья сумка обыкновенная)


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet59/89
Sana31.01.2024
Hajmi5.03 Kb.
#1827886
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   89
Bog'liq
dorivor-simliklar

Жағ-жағ (Очамбит), (Пастушья сумка обыкновенная)
– Capsella bursa pastoris (L.) Medic 
Жағ-жағ Карамдошлар (крестгулдошлар) – Brassicaceae (Cruci-
ferae) оиласига мансуб бўлиб, бўйи 20-30 баъзан 60 смгача етадиган 
бир йиллик ўт ўсимлик. Пояси битта, баъзан бир нечта, тик ўсади, 
шохланган ёки шохланмаган. Илдиз олди барглари бандли, чўзиқ 
ништарсимон, кемтик тишсимон қиррали ёки патсимон кесиқ, баъзан 
текис қиррали бўлади. Поясидаги барглари кичикроқ, текис қиррали 
бўлиб, бандсиз кетма-кетўрнашган. Майда, оқиш рангли, тўртбўлакли 
гуллари шингил тўпгулига жойлашган.
Меваси – тескари уч-бурчак ёки тескари учбурчак-юраксимон қў-
сакча. Жағ-жағ апрель ойидан бошлаб кузгача гуллайди, меваси 
июндан бошлаб етилади. Бу ўсимлик жуда кенг тарқалган тур ҳисобла-
нади. Узоқ шимол ва чўл зоналардан ташқари, барча минтақаларда 
ўтлоқларда, йўл чеккаларида, ахоли яшайдиган ерларда, далаларда 
ва экинзорлардабегона ўт сифатида ўсади. 
Тиббиётда ўсимликнинг ер устки қисми гуллагунча тайёрланади ва 
ишлатилади. Ўсимлик гуллаши ва меваси етилиши даврида уни илдизи 
билан суғуриб олинади ва илдизини қирқиб ташлаб, салқин жойда 
қуритилади. 
Жағ-жағнинг ер устки қисми таркибида гиссопин гликозиди, бурсо 
кислота, 0,12% С ва К витаминлари, флавоноидлар, органик (олма, 
лимон, вино ва бошқа) кислоталар, холин, ацетилхолин, инозит, 


111 
сапонинлар, ошловчи ва бошқа фаол моддалар бор. Дори препаратлари 
(дамлама, суюқ экстракта) қон тўхтатиш учун қўлланилади. 
 
45-расм. Жағ-жағ (Пастушья сумка обыкновенная)
– Capsella bursa pastoris (L.) Medic. 
Жағ-жағ қадимдан халқ табобатида фойдаланилиб келинаётган до-
ривор ўсимлик ҳисобланади. Ундан тайёрланган дамлама асосан қон 
тўхтатувчи восита сифатида ҳамда, жигар касалликларини даволашда 
қўлланилади.

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling