Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар


Туркистон исмалоғи (Шпинат туркестанский)


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet61/89
Sana31.01.2024
Hajmi5.03 Kb.
#1827886
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   89
Bog'liq
dorivor-simliklar

Туркистон исмалоғи (Шпинат туркестанский)
– Spinacia turkestanica Jljin. 
Исмалоқ шўрадошлар – Chenopodiaсеае оиласига мансуб бўлиб, 
бўйи 10-60 см бўладиган икки уйли, бир йиллик ўт ўсимлик. Пояси тик 
ўсади, барглари патсимон қирқилган, учидаги бўлакчаси йирик 
учбурчак-ёйсимон, қолганлари майда, чўзиқсимон ёки чизиқсимон, 
поясининг ўрта қисмидагилари қисқа бандли учбурчак-ёйсимон, энг 
юқоридагилари баъзан ланцетсимон бўлиб, узун банди (илдизолди тўп 
барглари ва поянинг пастки қисмидаги барглари) билан ёки бандсиз 
пояда кетма-кет ўрнашган. Майда, кўримсиз, бир жинсли гуллари поя 
учида бошоқдан ташкил топган рўваксимон тўпгулга (оталик гуллари) 
ёки барг қўлтиғига (оналик гуллари) жойлашган. Исмалоқнинг меваси – 
қаттиқ, тиканли тўп мева. Исмалоқ апрель–июнь ойларида гуллайди ва 
меваси етилади. 
Марказий Осиёда бегона ўт сифатида суғориладиган ерларда, тоғ-
олди яйловларида, буғдойзорларда ва экинзорларда кўплаб ўсади. 
Халқ табобатида исмалоқнинг ер устки қисми ишлатилади. Уни 
ўсимлик гуллаган вақтида йиғилади ва соя ерда қуритилади ёки қурит-
май қўлланилади. Исмалоқнинг ер устки қисми таркибида каротин, 16 
мг%,
С, Bi,
B
2
, витаминлари, қандлар, органик кислоталар, оқсил ва 
бошқа биологик фаол моддалар бор. 
Табобатда исмалоқнинг ер устки қисми дармон берувчи восита си-
фатида қўлланилади ҳамда камқонликда, рахит ва бошқа авитаминоз 
касалликларида витаминларга бой пархез овқат сифатида истеъмол қи-


115 
лишга тавсия этилади. 
Ковул (Каперцы колючие) – Capparis spinosa L. 
Ковул кавардошлар – Capparidaсеае оиласига мансуб бўлиб, бўйи 
2,5 м гача етадиган сершоҳ тиканли, ер бағирлаб ўсувчи пояли кўп 
йиллик лианасимон ўт ўсимлик. Барглари юмалоқ, тескари тухумсимон 
ёки эллипссимон бўлиб, пояси билан шохларида банди ёрдамида кетма-
кет ўрнашган. Оқ рангли, йирик тўрт бўлакли гуллари узун банди билан 
барг қўлтиғига жойлашган. Меваси кўп уруғли, тескари тухумсимон, 
сершира бўлиб, хўл мевага ўхшаб кетади. Ковул май-июнь ойларида 
гуллайди, меваси июль-августда етилади. 
Марказий Осиё, Қрим, Кавказда далаларда, адирларда, йўл бўйла-
рида, ариқ ва каналларнинг қирғоқларида, тепаликларда, баъзан 
экинзорларда ўсади. 
Халқ табобатида ковулнинг ер устки қисми, меваси ва илдизи 
ишлатилади. Ер устки қисми ўсимлик гуллаган вақтда йиғилади ва соя 
ерда қуритилади. Гулини ўсимлик тўлиқ гуллаганда, мевасини – 
етилганда терилади. Гули сояда, меваси эса очиқ ҳавода қуёшда қури-
тилади. Ковул илдизи эрта бахорда ёки кеч кузда ковлаб олинади, сув-
да ювиб, тупроқдан тозаланади ва қуёшда қуритилади. 
Ковулнинг ер устки қисми таркибида 0,32% рутин, кверцетин, 150 
мг% гача С витамин, стахидрин, тиогликозид, сапонинлар, бўёқ модда-
лар, мевасида-36% гача қандлар, 25-25,6мг% С витамини, 1,46% флаво-
ноидлар, тиогликозид; уруғида 25-36% ёғ; илдизида – 1,2% алкалоидлар 
(стахидрин); 0,44% флавоноидлар, 4,5% қанд, кумаринлар ва бошқа 
биологик фаол моддалар бор [30]. 
Абу Али ибн Сино ковул ўсимлигини нафас қисиши, меъда-ичак ка-
салликларини даволаш учун хамда оғриқ қолдирувчи, яраларни туза-
тувчи ва гижжа хайдовчи восита сифатида қўллаган. 
Халқ табобатида илдизидан тайёрланган қайнатма шамоллаганда, 
фалаж, сариқ, бод, талоқ касалликларини даволашда, ер устки қисми 
дамламаси меъда-ичак касалликлари, яралар ва астмани даволашда, 
сийдик хайдовчи восита сифатида қўлланилади. Гулининг шираси би-
лан яралар даволанади, мева қайнатмаси милкни мустахкамлаш, тиш 
оғриғини қолдириш, бавосил ва бошқа касалликларни даволаш учун 
ишлатилади. 


116 
47-расм. Ковул (Каперцы колючие) – Capparis spinosa L. 
Илдизининг настойкаси ва қайнатмаси қон ивишини тезлатиш таъ-
сирига эга. 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling