Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар
Кунжут (Кунжут индийский) – Sesamum indicum L
Download 5.03 Kb. Pdf ko'rish
|
dorivor-simliklar
Кунжут (Кунжут индийский) – Sesamum indicum L.
Кунжут Кунжутдошлар – Pedaliaceae оиласига мансуб бўлиб, бўйи 60-100 см га етадиган бир йиллик ўт ўсимлик ҳисобланади. Пояси тик ўсади, шохланган, тўрт-саккиз қиррали. Поясининг пастки қисмидаги барглари юмалоқроқ ўрта қисмидагилари кенг ништарсимон ёки чўзиқ тухумсимон, юқоридагилари ништарсимон, хаммаси текис ёки тишсимон қиррали бўлиб, пояси билан шохларида банди ёрдамида кетма-кет ёки қарама-қарши ўрнашган. Йирик оч пушти ёки пушти рангли гуллари 1-3, баъзан 5 тадан барг қўлтиғига жойлашган. Меваси – тўртқиррали, кўпуруғли, пишганда очиладиган кўсак. Кунжут июнь- июль ойларида гуллайди, меваси август-сентябрда етилади. Кунжутнинг ватани Африканинг жануби-ғарбий худудлари ҳисобла- нади. Марказий Осиё, Кавказорти, Қрим, Россиянинг Краснодар ўлкаси, Ўзбекистонда, Украина ва Молдавияда маданий шароитларда ўстири- лади. Кунжутнинг уруғидан олинадиган мойи тиббиётда ишлатилади. Меваси етилганда ўсимлик йиғиб олинади, хирмонда қуритилади, янчи- лади ва уруғини елпиб ёки машиналар ёрдамида тозалаб ажратиб оли- нади. Заводларда кунжут уруғидан мой олинади. Уруғи таркибида 60% гача мой, Е витамини, сезамол, сезамин ва сезамолин ва бошқа биоло- гик фаол моддалар бор. Кунжут мойи фармацевтика амалиётида дори моддаларни эри- тиш, малхам ва суртмалар тайёрлашда қўлланилади. Кунжут мойи қон- даги тромбоцитлар миқдорини оширади ва қон ивишини тезлаштиради. Шунинг учун у баъзан қон касалликларини (тромбопения, геморрагик диатез ва бошқалар) даволашда ишлатилади. Кунжут уруғи ва мойини Абу Али ибн Сино нафас олиш оғирла- шиб қолган холларда беморга истеъмол қилишга берган. У яна уруғ ва мойи билан танадаги, кўздаги шишларни, астма касаллигини хамда қон қуйилган, урилиб кўкарган жойларни даволаган. 120 49-расм. Кунжут (Кунжут индийский) – Sesamum indicum L. Кунжут уруғи ва мойи озиқ-овқат саноатида кенг миқёсда ишлати- лади. Download 5.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling