Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар
Оддий бўймодарон (Тысячелистник обыкновенный)
Download 5.03 Kb. Pdf ko'rish
|
dorivor-simliklar
Оддий бўймодарон (Тысячелистник обыкновенный)
– Achillea mlllefolium L. Бўймодарон Астрадошлар (мураккабгулдошлар) – Asteraceae (Com- positae) оиласига мансуб бўлиб, бўйи 20-50 см га етадиган кўп йиллик ўт ўсимлик ҳисобланади. Пояси бир нечта, тик ўсади, юқориқисми шохланган, барглари ништарсимон, икки марта ништарсимон ёки чи- зиқсимон бўлакларга патсимон ажралган бўлиб, илдизолди ва поясининг пастки қисмидагилари бандли, қолганлари бандсиз, пояси билан шохларида кетма-кет ўрнашган. Майда, тухумсимон саватчага тўпланган оқиш, баъзан оч пушти рангли гуллари пояси билан шохлари учига жойлашган қалқонсимон гултўпламини ҳосил қилади. Бўймодароннинг меваси – ясси, тухумсимон, кулранг писта. Бўймодарон июнь ойидан бошлаб токи ёзнинг охиригача гуллайди, меваси августдан бошлаб етилади. Марказий Осиёнинг хамма худудларида қуруқ ўтлоқларда, қирлар, тоғ этаклари, тоғдаги ўтлоқлар, буталар орасида, сойлар ва ариқлар бўйлари, йўл чеккаларида, ўрмон чеккаларида, боғлар, далаларда ўса- ди. Тиббиётда бўймодароннинг ер устки қисми, баъзан гуллари ишлатилади. Ўсимлик гуллай бошлаганда уни юқори қисмидан 15 см узунликда (ёки факат гултўпламлари) қирқиб олинади ва соя ерда ёки +50°С хароратдаги қуритгичларда қуритилади. Бўймодароннинг ер устки қисми ва гуллари таркибида 0,06-0,8% эфир мойи, 9-13 мг% каротин, 74,8 мг% С ва К витаминлари, флавоноидлар (апигенин, лютеолин ва уларнинг гликозидлари), алкалоидлар (ахиллеин ва бетоницин), холин, аспарагин, смолалар, 123 органик кислоталар, ошловчи ва бошқа биологик фаол моддалар бор. Эфир мойи 1-4% гача хамазулен, 8-10% цинеол, борнеол, 13% гача борнилацетат ва бошқа терпеноидлардан ташкил топган [30]. . 51-расм. Оддий бўймодарон (Тысячелистник обыкновенный) – Achillea millefolium L. Бўймодароннинг доривор препаратлари (дамламаси, суюқ экстракта) меъда-ичак касалликларини даволаш, иштаха очиш, қон тўхтатиш учун қўлланилади. Оддий бўймодароннинг гули ва ер устки қисми иштаха очишда ва меъда-ичак касалликларида ишлатиладиган йиғмалар-чойлар таркибига киради. Оддий бўймодарон қадимдан халқ табобатида турли касалликларни даволаш учун ишлатиб келинади. Ўсимликнинг ер устки қисмидан 124 тайёрланган дамлама ёки қайнатмаси қон тўхтатувчи дори сифатида қўлланилади. Бундан ташқари, дамламасини яна иштаҳа очиш, ўпка сили, шамоллаш, астма, иситма, дизентерия, ичак инфекцияси ва бошқа меъда-ичак касалликларини, бош оғриғини даволаш учун ишлатилади. Ўсимлик гулининг кукунини асалга аралаштириб, гижжаларни тушириш мақсадида хам фойдаланиш мумкин. Халқ табобатида бўймодароннинг яна қуйидаги уч туридан – Биберштейн бўймодарони, cантолинли бўймодарон, тобулгибаргли бўймодарон турларидан фойдаланилади. Download 5.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling