Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар


Рўян (Марена красильная) – Rubia tinctorum L


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet66/89
Sana31.01.2024
Hajmi5.03 Kb.
#1827886
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   89
Bog'liq
dorivor-simliklar

Рўян (Марена красильная) – Rubia tinctorum L. 
Рўян рўяндошлар – Rubiaceae оиласига мансуб бўлиб, бўйи 80-100 
см га етадиган кўп йиллик ўт ўсимлик ҳисобланади. Пояси тўртқирра-
ли, қарама-қарши шохланган. Барглари тухумсимон ёки тухумсимон-
ништарсимон, текис қиррали бўлиб, қисқа банди ёрдамида поясида 4-6 
тадан халқасимон ўрнашган. Майда сарғиш-яшилгуллари барг қўлтиғи-
дан ўсиб чиққан ярим соябонга жойлашиб, сийрак рўваксимон гултўп-
ламини ҳосил қилади. Рўяннинг меваси – думалоқ, қора рангли, 
сершира хўл мева. Рўян июнь-август ойларида гуллайди, меваси июль-
сентябрда етилади. 
Марказий Осиё мамлакатлари ва МДХнинг Европа қисмининг 
жанубий худудларидаги дарё, канал бўйларида, тўқайларда, дарё 
бўйларидаги бутазорларда, далаларда бегона ўт сифатида боғларда 
ва маданий экинзорларда ўсади. Хом-ашёси учун плантацияларда 
ўстирилади. 
Тиббиётда рўяннинг илдизпояси ва илдизи кенг қўлланилади. Улар 
эрта бахорда ёки кеч кузда ковланади, тупроқ ва қумлардан тозаланади, 
сув билан ювиб, йирикларини майда бўлакларга қирқиб, қуёшда ёки 
45°С иссиқликдаги қуритгичларда қуритилади. Рўяннинг илдизпояси 
билан илдизи таркибида 5-6% антрацен унумлари (ализарин, 
руберитрин кислота, пурпурин ва бошқалар), 15% гача қандлар, 
органик (лимон, олма, вино ва бошқа) кислоталар, пектин ва бошқа 
биологик фаол моддалар бор. 
Рўян ўсимлигининг ер остки органлари сийдик хайдаш, 
спазмолитик оғриқларни қолдириш таъсирига эга. Шунинг учун 
уларнинг доривор препаратлари (қайнатмаси, таблеткаси, порошоги ва 
таблетка холидаги қуруқ экстракти) сийдик-тош, буйрак-тош 
касаллиги, ўт пуфаги ва ўт йўллари хамда подагра касалликларини 
даволаш учун ишлатилади. 


125 
52-расм. Рўян (Марена красильная) – Rubia tinctorum L. 
Рўян илдизпоясининг экстракти юқорида келтирилган касал-
ликларда қўлланиладиган цистенал, энатин ва бошқа комплекс препа-
ратлар таркибига киради. Рўян илдизидан тайёрланган қайнатмани Абу 
Али ибн Сино сийдик хайдовчи восита сифатида хамда жигар, талоқ 
шиши ва бошқа касалликларда ишлатган. Асал қўшиб тайёрланган ил-
дизи қайнатмаси билан у фалажни ва нерв яллиғланишини даволаган. 
Бундан ташқари, рўян илдизидан тайёрланган қайнатма ёки дамла-
маси халқ табобатида подагра касаллигини даволашда буйрак сийдик 
йўллари, ўт пуфаги касаллиги ва тошларни тушириш учун қўлланилади. 
Асал қўшилган қайнатмаси сариқ касаллигида ва зехн пастлигида 
ичишга берилади. 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling