Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар


Дорихона укропи, фенхел (Укроп аптечный)


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet57/89
Sana31.01.2024
Hajmi5.03 Kb.
#1827886
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   89
Bog'liq
dorivor-simliklar

Дорихона укропи, фенхел (Укроп аптечный)
– Foeniculum vulgare Mill. 
 
Дорихона укропи сельдердошлар (соябонгулдошлар) – Apiaceae 
(Umbelliferae) оиласига мансуб, бўйи 90-200 см га етадиган кўп йиллик 
ўт ўсимлик. Дорихона укропи икки йиллик қилиб ўстирилади. Пояси 
тик ўсади, сершох. Барглари уч-тўрт марта ингичка чизиқсимон ёки 
ипсимон бўлакларга патсимон ажралган бўлиб, банди ёрдамида пояси 
билан шохларида кетма-кет ўрнашган. Майда, сариқ рангли, беш бўлак-
ли гуллари поя ва шохлари учига жойлашган мураккаб соябон гултўп-
ламни хосил қилади. Меваси – қўшалоқ писта. Дорихона укропи июль-
август ойларида гуллайди, меваси сентябрда пишади. 
Укроп ёввойилашган холда Туркманистоннинг жанубида (Сумбар 
тоғ оралиғида) учрайди. Доривор укроп маданий ҳолда Украинанинг 
жануби-ғарбий худудларида, Россиянинг Краснодар ўлкаси, Шимолий 
Кавказ ва Марказий Осиёнинг кўпгина минтақаларида шу жумладан 
Ўзбекистонда доривор хом-ашёси олиш учун ўстирилади. 
Укропнинг меваси ва ундан олинадиган эфир мойи тиббиётда 
ишлатилади. Ўсимлик мевасининг 60-90% и етилгандан сўнг ўриб оли-
нади, боғ-боғ қилиб боғлаб, хом мевалари пишиши ва ўсимлик қуриши 
учун поясининг мевали қисмини юқорига қаратиб, хирмонга тўплаб 
қўйилади. Кейин ўсимлик янчилади, шамол машинасида совуриб, мева-
лари тозаланиб хашагидан ажратиб олинади. Мевасидан фармацевтика 
заводларида эфир мойи олинади. 
Мева таркибида 3-6,5% эфир мойи, 20% гача ёғ, оқсил ва бошқа 
биологик фаол моддалар бор. Эфир мойи 50-60% анетол, 10-20% фен-
хон кетони, 10% метилхавикол ва бошқа терпеноидлардан ташкил 


108 
топган. 
 
43-расм. Доривор укроп, фенхел (Укроп аптечный)
 Foeniculum vulgare Mill. 
 
 
Мевасидан олинган эфир мойи ва ундан тайёрланган укроп суви 
юқори нафас йўллари яллиғланганда ва шамоллаганда балғам кўчирув-
чи, ич юмшатувчи ҳамда ел хайдовчи восита сифатида, диспепсияда 
қўлланилади. 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling