Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар


Янтоқ (Верблюжья колючка) – Alhagi adans


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet72/89
Sana31.01.2024
Hajmi5.03 Kb.
#1827886
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   89
Bog'liq
dorivor-simliklar

Янтоқ (Верблюжья колючка) – Alhagi adans. 
 
Янтоқ турлари Дуккакдошлар – Fabaceae оиласига мансуб бўлиб, 
бўйи 30-130 см бўладиган тиканли кўп йиллик ўт ўсимлик ҳисобланади. 
Пояси тик ўсувчи, тиканли, пастки томони ёғочланган, пастки тиканла-
ри калта ва қаттиқ, юқоридагилари узун ва юмшоқ, пояси шохланган. 
Барглари ланцетсимон, эллипссимон ёки кенг тескари тухумсимон бў-
либ, қисқа банди ёрдамида поя ва шохларида кетма-кет ўрнашган. Би-
нафша, пушти ёки қизил рангли, беш бўлакли гуллари 2-7 тадан тикан-
ларига жойлашган. Меваси тасбехсимон, кўп уруғли дуккак хисоблана-
ди. Янтоқ май-сентябрь ойларида гуллайди, меваси август-октябрда 
етилади. 
Янтоқ Россиянинг Европа қисмининг жануби-шарқий худудларида, 
Кавказ ва Марказий Осиё текисликларида, тоғ ён бағирларида, тепа-
ликларда, ариқ, канал, дарё, кўл бўйларида, йўл чеккаларида, нам, қум-
ли, шағалли ерларда ўсади. 
Халқ табобатида янтоқнинг тўртта тури ишлатилади: Қирғиз янтоғи 
(Янтак киргизский) – A. kirghisorum, Сохта янтоқ (Янтак ложный) – A. 
pseudalhagi, Шакар янтоқ (Янтак персидский) – A. persarum, Сийрак 
барг янтоқ (Янтак рыхлолистный) – A. sparsifolia . 
Халқ табобатида янтоқ турларининг ер устки қисми ва илдизи 
ишлатилади. Ер устки қисми ўсимлик гуллаган вақтида ўриб олинади ва 
соя ерда қуритилади. Илдизини эрта бахорда ёки кузда ковлаб оли-
нади, сув билан ювиб, тупроқдан тозаланади ва очиқ хавода қуритила-
ди. 
Янтоқ турларининг ер устки қисми таркибида сапонинлар (0,3% 
урсол кислота) 1,3-3, 90% флавоноидлар (рутин, кверцимеритрин ва 
изорамнетин гликозидлари), 0,11-0,9% кумаринлар, 0,33-0,87% эфир 
мойи, витаминлар С, Вг ва К, каротин, 3,22-6,19% органик кислоталар, 
қандлар, 8,6-9,2% шиллиқ, 1,7-5,7% ошловчи ва бошқа моддалар, илди-
зида – 0,19% алкалоидлар, сапонинлар (0,75% урсол кислота), 0,19% 
кумаринлар, 2,7% органик кислоталар, С, В, гурух. витаминлари, 3,9-6, 
65% ошловчи моддалар бор [30]. 
Шакар янтоқ август-сентябрь ойларида ўзидан ширин суюқлик чи-
қаради. 2-3 кундан сўнг суюқлик қотиб қанд заррачаси – маннага 
айланади. Манна таркибида 5,5% сув, 1,9% елим, 49,9-50,6% трисахарид 
ва бошқа бирикмалар бўлади. 
Янтоқ турлари қадимдан табобатда турли касалликларни даволаш 
учун қўлланиб келинади. Абу Али ибн Сино янтоқ турларининг ер 


136 
устки қисмидан тайёрланган дамламани йўтални қолдириш учун ҳамда 
терлатувчи, юмшатувчи ва сурги дори сифатида ишлатган. 
58-расм. Янтоқ (Верблюжья колючка) – Alhagi adans. 
 
Янтоқ илдизидан тайёрланган қайнатма (баъзан дамламаси ҳам) 
халқ табобатида қон тўхтатиш, дизентерия, бавосил, жигар, меъда яраси 
ва бошқа касалликларни, яраларни даволаш учун хамда ўт ва сийдик 
хайдовчи, терлатувчи ва сурги дори сифатида қўлланилади. Ер устки 
қисмидан тайёрланган дамлама юқорида кўрсатилган касалликларда 
ҳамда ангина, тонзиллит, стоматит, бурун-томоқ яллиғланишида, бу-
риштирувчи восита сифатида ич кетиш, меъда-ичак касалликларини 
даволашда ишлатилади. Шакарли янтоқ маннаси ёш болаларга сурги 
сифатида берилади. 
Илдизи ва ер устки қисмининг қайнатмаси, суюқ экстракти ва 


137 
дамламаси сийдик хайдаш, терлатувчи, қон тўхтатувчи, яллиғланишга 
қарши таъсир этувчи ва яраларни даволовчи восита сифатида илмий 
тиббиётда ишлатишга тавсия этилган. 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling