Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар


Қора андиз (Девясил высокий) – Inula helenium L


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet76/89
Sana31.01.2024
Hajmi5.03 Kb.
#1827886
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   89
Bog'liq
dorivor-simliklar

Қора андиз (Девясил высокий) – Inula helenium L. 
Қора андиз Астрадошлар (мураккабгулдошлар) – Asteraceae 
(Compositae) оиласига мансуб бўлиб, бўйи 100-80 см келадиган йирик 
кўп йиллик ўт ўсимлик хисобланади. Пояси битта ёки бир нечта, тик 
ўсади, юқори қисми шохланган. Илдиз олди барглари йирик, узун банд-
ли, эллипссимон ёки чўзиқ тухумсимон ва ўткир учли бўлади. Пояси-
даги барглари майдароқ, чўзиқ тухумсимон бўлиб, банди ёрдамида ёки 
бандсиз (поясининг юқори қисмидагилари) поя ва шохларида кетма-кет 
ўрнашган. Хамма барглари сертук (айниқса пастки томони) ва тишси-
мон қиррали бўлади. Тилла сариқ гуллари пояси билан шохчалари 
учида қалқонсимон ёки шингилсимон тўпгул хосил қилувчи саватчалар-


145 
га жойлашган. 
62-расм. Қора андиз (Девясил высокий) – Inula helenium L. 
Қора андизнинг меваси – тўрт қиррали, чўзинчоқ. Қора андиз июль 
ойидан бошлаб сентябргача гуллайди, меваси август-октябрда етила-
ди. Қора андиз МДХ давлатларининг Европа қисми, Кавказ, Марказий 
Осиё, Қозоғистон ва Ғарбий Сибирдаги тоғ этакларидан токи тоғлар-
нинг ўрта қисмигача бўлган ўрмонларда, дарё водийларида, буталар 
орасида, ўтлоқларда, ўрмонлардаги очиқ жойларда ва бошқа намлик 
билан таъминланган ерларда ўсади. 
Тиббиётда қора андизнинг илдизпояси билан илдизи ишлатилади. 
Улар кузда меваси пишиб тўкилгандан сўнг ёки эрта бахорда ковлаб 


146 
олинади, тупроқ ва лойдан сув билан ювиб тозаланади, йўғонларини 
майдалаб, очиқ хавода – қуёшда қуритилади. Қора андизнинг ер устки 
қисми таркибида 1-3% эфир мойи, 44% гача инулин ва бошқа углевод-
лар, сапонинлар, 0,16% алкалоидлар, смола, бўёқ ва бошқа биологик 
фаол моддалар бор. 
Илдизпояси билан илдизининг қайнатмаси нафас йўллари касалли-
гида балғам кўчирувчи восита сифатида қўлланилади. Ер остки орган-
ларидан олинган аллантон препарати меъда ва ўн икки бармоқ ичак 
яраси касаллигини даволаш учун ишлатилади. Қора андиз препаратлари 
ва эфир мойи яллиғланишга қарши, антисептик ва гижжа хайдовчи 
(айниқса эфир мойи таркибидаги аллонтолактон ва изоаллантолактон 
бирикмалари) таъсирга эга. Қора андиз илдизи билан илдиз пояси 
йўталга қарши ва балғам кўчириш учун ишлатиладиган йиғмалар-
чойлар таркибига киради. 
Қора андиз қадимдан халқ табобатида турли касалликларни 
даволаш учун қўлланиб келинган. Уни Абу Али ибн Сино бўғим 
оғриганга, радикулит касалликларига даво қилган, илдиз қайнатмасини 
балғам кўчирувчи, сийдик хайдовчи восита сифатида ишлатган, 
илдизи билан баргининг қайнатмасига докани ҳўллаб эт узилган 
жойга боғланган. 
Қора андизнинг илдиз ва илдизпоясидан тайёрланган қайнатма ёки 
дамлама ва уларнинг порошоги хозирги вақтда хам халқ табобатида 
балғам кўчирувчи, иситмани туширувчи, терлатувчи, сийдик ва гижжа 
хайдовчи, иштаха очувчи восита сифатида ишлатилади. Нафас йўллари 
шамоллаши ва яллиғланиши, бўйрак ва сийдик йўллари хамда меъда 
касалликларида, грипп, бавосил ва бошқа касалликларни даволашда 
қўлланилади.
Табобатда андизнинг бошқа турлари ҳам қўлланилади: Сариқ андиз 
(Девясил крупный) – Inula grandis Schrenk. ва Британия андизи (Девясил 
британский) – Inula Britannica L. турлари юқорида кўрсатилган 
касалликларни даволашда қора андиз билан бир каторда ишлатилади. 
Сариқ андизнинг ер остки органлари таркибида 2,20-93,17% эфир 
мойи (асосий қисми аллантолактонлар), 2-20% қандлар, 12-32% инулин, 
5,68-13,71% смолалар, 20,4-30,1% эфир мойи мавжуд. Баргида яна 
флавоноидлар, хромонлар, сапонинлар, алкалоидлар ва бошқа 
моддалар учрайди. Сариқ андизнинг хамма органларидан грандилин
ивалин, грандин, игалин ва бошқа сесквитерпен лактонлар ажратиб 
олинган. 
Сариқ андиз илдизи илмий тиббиётда қора андиз билан бир каторда 
ишлатилади. Унинг препаратлари яна меъда ва ўн икки бармоқ ичак 


147 
яра касаллиги ва меъда яллиғланишида ишлатишга тавсия этилган. 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling