Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар
Қушқўнмас, сариқгул (Волчец кудрявый) – Cnicus benedictus L
Download 5.03 Kb. Pdf ko'rish
|
dorivor-simliklar
Қушқўнмас, сариқгул (Волчец кудрявый) – Cnicus benedictus L.
Қушқўнмас астрадошлар (мураккабгулдошлар) – Asteraceae (Com- positae) оиласига мансуб бўлиб, бўйи 15-30 см га етадиган бир йиллик ўт ўсимлик хисобланади. Пояси сертук, асос қисмидан бошлаб шохланган. Илдизолди тўп барглари бандли, чўзиқ, ништарсимон ва учбурчак ништарсимон бўлакларга патсимон қирқилган, ён томонлари тишсимон, тиканлар билан қопланган. 65-расм. Қушқўнмас, сариқгул (Волчец кудрявый,) – Cnicus benedictus L. Поясидаги барглари ништарсимон (пастки қисмидаги барглари ил- 152 диз олди баргларига ўхшаган), тиканли тишли бўлакчаларга патсимон бўлинган бўлиб, пояси ва шохларида бандсиз кетма-кет ўрнашган. Са- риқ гуллари саватча тўпгулга жойлашган. Қушқўнмаснинг меваси қўн- ғир рангли, цилиндрсимон, учмали писта, май-июнь ойларида гуллайди, меваси июнь-июлда етилади. Қушқўнмас тоғ этакларида, тоғ ёнбағирларида, йўл чеккаларида, бегона ўт сифатида боғларда ва экинзорларда ўсади. У Марказий Осиё, Кавказ ва МДХ давлатларининг Европа қисмида хусусан жанубий худудларида тарқалган. Қушқўнмаснинг ер устки қисми тиббиётда ишлатилади. Уни гулла- ган вақтида ўриб олинади ва соя ерда қуритилади. Ўсимликнинг ер устки қисми таркибида 0,2% аччиқ кницин, сесквитерпен лактони, мениантин аччиқ гликозиди, эфир мойи, 5% смолалар, С витамини, шиллиқ, ошловчи ва бошқа биологик моддалар, уруғида 24-25% ёғ моддаси бор. Халқ табобатида қушқўнмаснинг қайнатмаси меъда-ичак иши заифлашганда ва овқат хазм қилиш сусайганида, нафас йўллари ял- лиғланишида, бўйрак, сийдик йўллари, подагра, сариқ, ўзгариб турадиган иситма, қовуқ раки ва бошқа касалликларни даволашда хамда қустирувчи восита сифатида қўлланилади. Эркаклардаги қовуқ ости бези (простата) ракини даволашда ўсимликнинг ер устки қисмидан майдалаб кунига 1-2 г дан истеъмол қилиш тавсия этилади. Илмий тиббиётда қушқўнмаснинг ер устки қисмидан тайёрланган дамлама ва суюқ экстракти иштаха очиш ҳамда овқат ҳазмини яхшилаш учун ишлатилади. Download 5.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling