Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet81/89
Sana31.01.2024
Hajmi5.03 Kb.
#1827886
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   89
Bog'liq
dorivor-simliklar

НАЗОРАТ УЧУН САВОЛЛАР: 
 
1. Доривор ўсимликларни муҳофаза қилишнинг аҳамиятини тушунти-
ринг? 
2. Доривор ўсимликларни муҳофаза этувчи давлат органлари ва улар-
нинг структурасини тушунтиринг? 
3. Ўсимлик дунёсини ҳимоя қилиш бўйича давлат қонунлари ва қарор-
ларини санаб беринг? 
4. Ўзбекистон “Қизил китоби” ва унинг аҳамияти ҳамда унга кири-
тилган камёб, ноёб ва йўқолиб кетаётган ўсимликларни айтиб бе-
ринг? 
5. Доривор ўсимликларни муҳофаза этишдаги асосий чора-тадбирлар-
ни санаб беринг? 


160 
ГЛОССАРИЙ 
Аскорбин кислотаси (С витамини) – цингага қарши самарали вита-
мин, рангсиз кристалл, сувда эрувчан. Аскорбин кислотаси ўсимликлар 
ва кўпчилик хайвонлар томонидан синтез қилинади. Манбалари – янги 
терилган мевалар, сабзавотлар ва кўкатлар. 
Алкалоидлар – ўсимликлар (қисман хайвонлар) тўқималарида тайёр 
ҳолда учрайдиган асосли (ишқорий) хоссага ва кучли физиологик таъ-
сирга эга бўлган, молекуласида азот сақловчи мураккаб органик 
бирикмалар. Уларнинг атропин, хинин, морфин, кофеин кабилари дори-
вор модда сифатида ишлатилади. 
Ареал – муайян ўсимлик тури тарқалган худуд. Географик картада аре-
ал чегараси чизиқ, нуқтали ёки контур чизиқ билан белгиланади. 
Ассоциация – таркиби бир хил фитоценозлар йиғиндиси, унинг номи 
доминант (хукмрон) ўсимлик (дарахт-бута) номи билан аталади. 
Бальзамлар – эфир мойлари ва уларда эриган моддалар, хушбўй би-
рикмалар ва бошқа моддалардан таркиб топган табиий бирикмалар. 
Биосинтез – тирик организмларда биокатализаторлар – ферментлар 
таъсирида содир бўладиган оддий бирикмалардан органик моддалар 
ҳосил бўлиш жараёни. 
Бинар номенклатура – қўш исмлилилик, ўсимликларни икки ном би-
лан аташ тартиби. Бунда биринчи ном туркум номини, иккинчиси ўсим-
ликни морфологик белгиси, жой номи, буюк ботаник олимлар номлари 
бўлиши мумкин. Бу тартиб К. Линней томонидан таклиф этилган. 
Брикетлар – маълум миқдордаги майдаланган доривор ўсимлик маҳсу-
лотларидан пресслаш йўли билан тайёрланган дори шакли. Уй шароит-
ларида дамлама ва қайнатма тайёрлаб ичилади. 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling