161
турли кимёвий тузилишга эга органик бирикмалар. Оқсил, ёғ ва угле-
водларга нисбатан кам миқдорда талаб этиладиган бу бирикмалар фер-
ментлар
молекуласи таркибига кириб, тўқималардаги
моддалар алма-
шинувида фаол иштирок этади. Улар икки синфга – сувда эрийдиган ва
ёғда эрийдиган витаминларга ажратиладилар.
Габитус – ўсимлик шох-шаббасини морфологик ташқи тузилиши, ўсим-
ликнинг умумий кўриниши.
Галофитлар – чўл ва саҳроларда, дарё водийлари ва денгиз бўйларида
шўрхоқ ерларида ўсишга мослашган ўсимликлар.
Галла – ҳашаротларнинг ўсимлик аъзоларини тешиб тухум қўйган жой-
ларида хўжайра шираси тўпланишидан ҳосил бўлган патологик ўсма-
лар. Ошловчи моддаларга бой ўсимликларда ҳосил бўлган галлаларда
кўплаб тиббиётда фойдаланиладиган танин моддаси тўпланади.
Гален препаратлари – тиббиётда кенг ишлатиладиган доривор ўсим-
ликлардан ажратиб олинган турли
фармакологик хусусиятга эга
доривор воситалар. Қадимги римлик врач
Клавдий Гален номи билан
аталган.
Генотип – ўсимлик филогенезини акс эттирувчи ирсий асос.
Геоботаника – ботаниканинг ўсимлик
фитоценозларини тузилиши,
таркиби, ривожланиши ва тарқалишини тупроқ, иқлим ва бошқа
омилларга боғлаб ўрганувчи фан
Гигрофитлар – намсевар ўсимликлар, яъни намлик даражаси ҳаддан
зиёд юқори бўлган шароитларда ҳам яшай оладиган ўсимликлар.
Do'stlaringiz bilan baham: