Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар


Микология – замбуруғларни ўрганувчи фан, ботаниканинг бўлимла- ридан бири.  Микориза


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet85/89
Sana31.01.2024
Hajmi5.03 Kb.
#1827886
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   89
Bog'liq
dorivor-simliklar

Микология замбуруғларни ўрганувчи фан, ботаниканинг бўлимла-
ридан бири. 
Микориза – юксак ўсимликлар илдизи учларининг замбуруғ мицелий-
сини гифлари (иплари) билан қўшилиб ўсиши. Микориза дуккакдошлар 
оиласига мансуб дарахт-бута ўсимликларда учрайди, ўсимлик ва замбу-
руғ орасида углевод-азотли модда алмашинуви содир бўлади. 
Микроэлементлар – ўсимлик озиқланиши учун жуда оз миқдорда за-
рур бўладиган минерал элементлар (бор, рух, мис, марганец, алюминий, 
молибден) 
Мутация – ўсимликда наслдан-наслга ўтувчи ирсий белги ва хусусият-
ларни кескин ўзгариши. 
Мульча – Тупроқ юзасини беркитиш учун ишлатиладиган турли мате-
риаллар, уларга майдаланган торф, органик ўғит, компост, ёғоч қирин-
диси, сомон киради. Мульча тупроқ намини сақлашга хизмат қилади. 
Мусбат шакл – қимматли хўжалик-биологик хусусиятларига эга ва 
бошқа турдошларидан устун ўсимлик индивиди 
Нектар – ўсимлик гулларидаги асал безчалари, яъни нектар безчалари 
томонидан ажратиладиган ширин хушбўй шира, у гулни чангланиши 


164 
учун хашоратларни жалб этишга хизмат қилади. 
Норматив-техник хужжат – Доривор ўсимликлар маҳсулотларини си-
фатини расмийлаштирувчи (регламентга солувчи) хужжатлар йиғинди-
си. Уларга давлат стандартлари, фармакопея мақолалари ва бошқа хуж-
жатлар киради.
Ошловчи моддалар (таннидлар) – ўсимликларнинг юқори молекуляр 
мураккаб фенол бирикмалари (молекуляр массаси 300-5000, баъзан 20 
минггача) аралашмаси бўлиб ўсимликларнинг ҳамма органларида 
70%гача тўпланиши мумкин. Улар хайвонларнинг хом териларини 
ошлаш хусусиятига эга. Тиббиётда буриштирувчи ва бактерицид восита 
сифатида ишлатилади.
Партенокарпия – дарахт-бута ўсимликларда уруғланмасдан туриб мева 
ҳосил бўлиш ҳодисаси. 
Полисахаридлар – бир хил моносахаридлар (гомополисахаридлар) бир 
хил бўлмаган моносахаридлар (гетерополисахаридлар) ва баъзан угле-
вод бўлмаган бирикмалар (гетерополисахаридлар) қолдиқларидан тар-
киб топган юқори молекулали органик моддалар. Уларга крахмал, гли-
коген, целлюлоза, инулин, пектин, шиллиқ моддалар киради. 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling