162
ташкилотлари томонидан тасдиқланадиган фармакопея мақолалари,
усуллари, таҳлиллари ва бошқа меъёрий хужжатлар тўплами
Дарахт елими (камедь) – Дарахт танасидаги шиллиқ моддаларни
ўсимлик тўқималаридан оқиб чиқиб, пўстлоқнинг
зарарланган
жойларини қоплаб қотишидан ҳосил бўлади. Таркибида полисаха-
ридлар, қанд ва елим кислоталари, калий, магний ва кальций тузлари ва
органик кислоталар, ферментлар, ошловчи моддалар мавжуд. Тиббиётда
ўрик елими, астрагал елими, араб елими (сенегал акациясидан олинади)
ишлатилади.
Дурагай – икки ўсимлик тури, шакли ва навларини ўзаро чатиштириш
орқали яратилган ва ота-она ўсимлик организмлари ирсий белгиларини
ўзида мужассамлаштирган янги ўсимлик.
Дурагайлашув – икки тур ёки тур шаклларини чатишиши натижасида
янги ўсимлик ҳосил бўлиши жараёни
Дренаж – ер захини қуритиш ва сизот сувлари сатҳини
пасайтириш
учун ишлатиладиган зовурлар ва трубалар тизими.
Доминант – фитоценозда унинг ташқи қиёфасини белгиловчи хукмрон
асосий дарахт-бута тури. Унинг фитоценозда ҳажми ва биологик масса-
сига кўра биринчи ўринда туради ва фитоценозда иштироки 50% дан
кўп.
Do'stlaringiz bilan baham: