Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар
Арпабодиён (Анис обыкновенный) – Anisum vulgare Gaertn
Download 5.03 Kb. Pdf ko'rish
|
dorivor-simliklar
Арпабодиён (Анис обыкновенный) – Anisum vulgare Gaertn.
Арпабодён Сельдердошлар (соябонгулдошлар) – Apiaceae оиласига мансуб бир йиллик ўт ўсимлик ҳисобланади. Пояси тик ўсади, кўп қир- рали, юқори қисми шохланган, бўйи 30-60 см га етади. Илдиз олди ва поясининг пастки қисмидаги барглари узун бандли, юмалоқ, буйракси- мон, тухумсимон ёки бўлакли ва йирик тишсимон қиррали, ўрта қисми- дагилари – узунбандли, учбўлакли (бўлаклари ромбсимон), аррасимон қиррали, юқори қисмидагилари қинли, 2-6 бўлакка патсимон қирқилган ёки наштарсимон бўлади. Барглари пояга кетма-кет ўрнашган. Майда, кўримсиз, оқ рангли гуллари мураккаб соябонга тўплан- ган. Меваси – қўшалоқ писта. Арпабодиён Россия, Украина ва Шимо- лий Кавказда хамда зиравор ўсимлик сифатида Марказий Осиёда кўп ўстирилади. Арпабодиённинг тиббиётда меваси ишлатилади. Меваси таркибида 67% гача эфир мойи, 8-28,4% ёғ, оқсил ва бошқа моддалар бор. Эфир мойи 80-90% анетол, 7-10% метил хавикол, анис альдегиди, анис кислотаси ва бошқа бирикмалардан ташкил топган. Меваси ва эфир мойи балғам кўчирувчи (бронхит, трахеит, ларин- гит, кўкйўтал, нафас йўлларининг яллиғланиш касалликларида), ичак фаолиятини кўчайтирувчи, ел хайдовчи (метеоризм) ва сурги дори си- фатида қўлланилади. Меваси ич юмшатувчи ва кўкрак оғриғига қарши 97 ишлатиладиган чойлар–йиғмалар, шунингдек эфир мойи, новшадил, арпабодиён томчиси ва кўкрак эликсири таркибига киради. Эфир мойи доришуносликда дори таъмини яхшилаш учун ишлатилади. 36-расм. Арпабодиён (Анис обыкновенный) – Anisum vulgare Gaertn. Арпабодиён мевасидан тайёрланганда меъда-ичак касалликларини даволашда хамда иштаха очувчи, балғам кўчирувчи, ел, ўт ва сийдик хайдовчи, терлатувчи хамда енгил сурги сифатида халқ табобатида қадимдан ишлатилиб келинади. Шу мақсадлар учун арпабодиён мева- сидан Ибн Сино хам ўз вақтида кенг фойдаланган. Арпабодиён меваси ва ундан олинадиган эфир мойи озиқ-овқат саноатида, эфир мойидан ажратиб олинган анетол эса парфюмерияда қўлланилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling