Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар


Бангидевона (Дурман) – Datura L


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet50/89
Sana31.01.2024
Hajmi5.03 Kb.
#1827886
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   89
Bog'liq
dorivor-simliklar

Бангидевона (Дурман) – Datura L. 
Бангидевона ўсимлиги Итузумдошлар – Solanaceaae оиласига 
мансуб, бир ёки кўп йиллик ўт ўсимликлардир. Тиббиётда унинг икки 
туридан фойдаланилади – Мексика бангидевонаси (Дурман индейский 
или мексиканский) – Datura Innoxia Mill. бўйи 60-150 см га етадиган кўп 
йиллик ўт ўсимлик. Ватани Марказий ва Жанубий Америка ҳисоблана-
ди. Бу тур Кавказортида ва Қозоғистоннинг Чимкент вилоятида бир 
йиллик ўсимлик сифатида маданий шароитларида ўстирилади. Ўсим-
ликнинг ҳамма қисмида алкалоидлар мавжуд. Тоза етилмаган (пишма-
ган) мевасидан ва уруғидан олинган скополамин алкалоиди аэрон пре-
парати таркибига киради. 


94 
Оддий бангидевона – (Дурман обыкновенный) – Datura stramonium 
L– баландлиги 100 - 120 см га етадиган бир йиллик ўт ўсимлик. 
 
 
34-расм. Оддий бангидевона (Дурман обыкновенный)
– Datura stramonium L. 
МДХ нинг Европа қисми, Кавказ, Марказий Осиё, Қозоғистон, қис-
ман, Сибир ва Узоқ Шарқда йўл ёқаларида, сув бўйларида, боғ ва 
экинзорларда бегона ўт сифатида ўсади. Ўсимлик захарли бўлиб, ҳамма 
қисмида алкалоидлар (гиосциамин, атропин, скополамин) ва бошқа 
моддалар, уруғида ёғ бор. Барги нафас қисиши, оғир йўтал, бронхиал 
астма ва нафас олиш йўлларининг бошқа касалликларида чекиладиган 
астматол ва астматин сигаретлари таркибига киради. 


95 
Тоғрайхон (Душица) – Origanum L.
Тоғрайхон турлари Ясноткадошлар (лабгулдошлар) – Lamiaceae 
(Labiatae) оиласига мансуб кўп йиллик ўт ўсимликлар ҳисобланадилар. 
Тиббиётда икки турининг ер устки қисмидан тайёрланган хом-ашёсидан 
фойдаланилади. 
Майда гулли тоғрайхон (Душица мелкоцветная) – Origanum tytthan-
thum Gontsch. Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон-
нинг жанубий худудларидаги тоғларнинг пастки ва ўрта қисмидаги 
майда тошли қияликларда ўсади. Ер устки қисми таркибида эфир мойи, 
тритерпен кислоталар, кумаринлар, флавоноидлар ва бошқа моддалар 
бор. 
 
35-расм. Оддий тоғрайхон (Душица обыкновенная) - Origanum vulgare L. 


96 
Оддий тоғрайхон (Душица обыкновенная) – Origanum vulgare L
МДХ нинг Европа қисми, Кавказ, Сибирнинг жанубий худудларда, қис-
ман Қирғизистон ва Қозоғистондаги қуруқ, очиқ ўтлоқларда, арча ўрмо-
ни ва ўрмон чеккаларида, тошлоқлар ҳамда бутазорларда ўсади. Ер уст-
ки қисмининг таркибида эфир мойи, С витамини, тритерпин кислоталар, 
ошловчи ва бошқа биологик фаол моддалар бор. Эфир мойи феноллар 
(тимол, карвакрол) ва бошқа терпеноидлардан ташкил топган. 
Хар иккала турнинг ер устки қисми дамлама холида ва турли чой-
лар - йиғмалар таркибида хамда оддий тоғрайхоннинг ер устки қисми-
нинг суюқ экстракти нафас йўллари касалликларида балғам кўчирувчи 
восита сифатида, ичак юриши заифлашганда, иштаха очиш, овқат хазм 
қилишни яхшилаш, сийдик хайдаш учун қўлланилади. Суюқ экстракти 
нафас йўллари касаллигида ва кўкйўталда ишлатиладиган пертуссин 
таркибига киради. Эфир мойидан тимол олинади. Тимол оғиз шиллиқ 
қаватини дезинфекция қилиш ва тиш оғриғини қолдириш ҳамда тери-
нинг замбуруғли касалликларини даволаш, баъзан гижжаларни ҳайдаш 
учун ишлатилади. Тимол тиш оғриғини қолдирувчи Гертман суюқлиги 
таркибига киради. 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling