Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар


Япон софораси, тухумак (Софора японская) – Sophora japonica L


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet45/89
Sana31.01.2024
Hajmi5.03 Kb.
#1827886
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   89
Bog'liq
dorivor-simliklar

Япон софораси, тухумак (Софора японская) – Sophora japonica L. 
Япон софораси Дуккакдошлар – Fabaceae оиласига мансуб бўлиб, 
бўйи 20 м гача етадиган дарахт. Ёш новдалари тукли, яшил-сарғиш ран-
гли пўстлоқ билан қопланган. Барглари тоқ патли мураккаб, 5-7 жуфт 
чўзиқ эллипссимон, чўзиқ тухумсимон, ёки кенг ништарсимон, ўткир 
учли баргчалардан ташкил топган бўлиб, қисқа банди ёрдамида пояси 
билан шохларида кетма-кет ўрнашган. Сариқ рангли, беш бўлакли гул-
лари рўваксимон гултўпламни хосил қилади. Меваси – қисқа бандли, 
тук қўнғир-қора рангли дуккак хисобланади. Софора июнь - июль ойла-
рида гуллайди, меваси август - сентябрда етилади. 
Софоранинг ватани Хитой ва Япония ҳисобланади, МДҲнинг жа-
нубий минтақаларига ва Марказий Осиёга интродукция қилинган ва 
манзарали ва доривор дарахт сифатида ўстирилади. 
Тиббиётда сафоранинг қўлланиладиган қисми гули (ғунчаси) ва 
меваси хисобланади. Гуллари очилишидан олдин йиғилади ва соя ерда 
қуритилади. Сўнгра ундан рутин олиш учун фармацевтика заводларига 
юборилади. Меваси кузда етилган вақтда йиғиб олинади ва очиқ хавода 
қуритилади. Гули ва меваси таркибида флавоноидлар (рутин, кверце-
тин, кемпферол, генистеин ва уларнинг гликозидлари), С витамини, бў-
ёвчи ва бошқа биологик фаол моддалар бор. Асосий флавоноиди бўлган 
рутин софора гули ғунчасида 0,3-44% гача бўлади. Ундан яна кверцетин 
олинади. 
 


84 
 
29-расм. Япон софораси (Софора японская) – Sophora japonica L. 
Софора мева настойкаси трофик яраларни хамда куйган жойни да-
волаш учун қўлланилади. Рутин ва кверцетин Р витамини таъсирига эга 
бўлиб, таблетка холида шу витамин етишмаслигида – гипо ва авитами-
ноз, қон томирлар девори ўтазувчанлигининг бузилишидан келиб чиқ-
қан касалликлар, геморрагик диатез, кўз пардасига қон қуйилиши, ка-
пилляр токсикоз, нур касаллиги, қон босимининг ошиши (гипертония), 
бод, қизамиқ, ва бошқа касалликларни даволаш хамда олдини олиш 
учун ишлатилади. 


85 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling