Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар


Рихтер черкези (Солянка Рихтера) – Salsola richteri Karelin


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet42/89
Sana31.01.2024
Hajmi5.03 Kb.
#1827886
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   89
Bog'liq
dorivor-simliklar

Рихтер черкези (Солянка Рихтера) – Salsola richteri Karelin. 
Черкез Шўрадошлар – Chenopodiaceae оиласига мансуб бўлиб, 
бўйи 2-3, баъзан 5 м бўладиган галофит бута ёки кичик дарахт. Йўғон 


77 
шохларининг пўстлоғи оч кулранг, ёш, бир йиллик новдалариники оқ 
рангли бўлади. Барглари цилиндрсимон ёки ипсимон, тукли, серсув бў-
либ, пояси билан шохларида кетма-кет ўрнашган. Май ойларида баргла-
ри сарғайиб тўкила бошлайди ва кузга келиб ўсимликнинг барглари 
қолмайди. Қўнғир рангли, беш бўлакли барг қўлтиғига жойлашган гул-
лари пояси билан шохлари учида бошоқсимон гул тўпламини ҳосил 
қилади. Меваси – гулқўрғони билан бирлашган бир уруғли ёнғоқча. 
 
25-расм. Рихтер черкези (Солянка Рихтера) – Salsola richteri Karelin. 
Черкез май ойининг охиридан бошлаб ноябргача гуллайди, меваси 
июлдан пиша бошлайди. Марказий Осиёнинг Қизилкум ва Қорақум чўл-


78 
ларида, кўчма қумлар харакатини тўхтатишда муҳим аҳамиятга эга, те-
мир йўл ёқаларида кўплаб ўстирилади. 
Черкезнинг меваси тиббиётда ишлатилади. Сентябрь-ноябрь ойла-
рида, меваларнинг асосий қисми қизарганда уларни ўсимликдан сиди-
риб (брезент қўлқоп ёрдамида) олинади, тозаланади ва очиқ хавода қу-
ритилади. Мевалари таркибида 1,6% гача (сальсолин, сальсолидин ва 
хоказо) алкалоидлар бор. 
Сальсолин алкалоидининг гидрохлорид тузи таблетка ва эритма 
холида қон босими ошганда, бош оғриганда қўлланилган. Халқ табоба-
тида черкез оғрик қолдирувчи, гижжа хайдовчи дори сифатида ва юрак 
касалликларини даволаш учун қўлланилади. Ер устки қисми дамламаси 
қон босимини пасайтириш ва бош оғриғини қолдириш мақсадида бе-
морларга ичишга берилади. 
 
Чилонжийда (Унаби обыкновенный) – Zizyphus jujuba Mill. 
Чилонжийда жумрутдошлар – Rhamnaceae оиласига мансуб бўлиб, 
бўйи 2-5 м бўладиган тиканли дарахт. Барглари чўзиқ тухумсимон, 
тишсимон қиррали бўлиб, қисқа банди ёрдамида поя ва шохларида 
кетма-кет ўрнашган. Майда, сариқ рангли, кўримсиз гуллари барг қўл-
тиғидан ўсиб чиққан ярим соябонга жойлашган. Меваси тўқ сариқ-қи-
зил рангли, думалоқ ёки бир оз чўзиқ, нордон-ширин мазали данакли 
мева. Чилонжийда июнь-июль ойларида гуллайди, меваси август-сен-
тябрда пишади. 
Чилонжийда ёввойи ҳолда Хитой, Марказий Осиё ва Кавказ тoғлa-
pидa, уларнинг ўрта қисмидаги қуруқ қияликларда ўсади. Ўзбекистонда 
чилонжийда ёввойи холда Тўполанг дарёси хавзасида учрайди. Халқ та-
бобатида чилонжийданинг барги ва меваси ишлатилади. Баргини ўсим-
лик гуллаганда ва меваси пишишидан олдин йиғилади ва соя ерда қури-
тилади. Меваси яхши етилиб пишганда кейин йиғиб олинади ва очиқ 
ҳавода – қуёшда қуритилади. Чилонжийда барги таркибида 0,36% са-
понинлар, 3,7% флавоноидлар (рутин, гиперозид, кверцимеритрин), 
6,6% қандлар, 292,5 мг% С витамини, смолалар, 9,46% ошловчи мод-
далар, мевасида – 30% гача қандлар, 25% гача органик кислоталар
3,5% флавоноидлар (рутин ва бошқа), С витамини, ошловчи модда-
лар бор [5, 12, 30]. 
Чилонжийда меваси қадимдан Хитой, Кавказ ва Марказий Осиё 
халқ табобатида турли касалликларни даволашда қўлланилган. Абу Али 
ибн Сино хам чилонжийдани кўкрак оғриғи, ўпка, бўйрак ва сийдик пу-
фаги касалликларини даволаш учун ишлатган. Чилонжийда мевасидан 


79 
тайёрланган дамлама халқ табобатида кўкрак оғриғи ва йўталда юмша-
тувчи, йўтал қолдирувчи дори сифатида, камқонлик, астма, чечак, ич 
кетиши, иситма, ичак, ўпка, жигар, бўйрак ва қовуқ касалликларини 
даволаш учун хамда оғриқ қолдирувчи, қон босимини пасайтирувчи ва 
сийдик хайдовчи восита сифатида қўлланилади. 
 
26-расм. Чилонжийда (Унаби обыкновенный) – Zizyphus jujuba Mill. 
Кейинги йиллардаги илмий изланишлар чилонжийда барги ва мева-
сининг гипотензив (қон босимини пасайтирувчи) ва сийдик хайдовчи 
таъсирга эга эканлиги илмий тиббиётда кенг ишлатишга тавсия 
этилган. 
 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling