Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар


Цитрус (Цитрус) – Citrus L


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet40/89
Sana31.01.2024
Hajmi5.03 Kb.
#1827886
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   89
Bog'liq
dorivor-simliklar

Цитрус (Цитрус) – Citrus L. 
Цитрус турлари Рутадошлар – Rutaceae оиласига мансуб бўлиб, 
бўйи 2,5-4 (баъзан 10) м гача етадиган доим яшил дарахт. Барглари чў-


73 
зиқ тухумсимон ёки эллипссимон, ўткир учли, қалин, майда тишсимон 
қиррали бўлиб, банди ёрдамида пояси билан шохларида кетма-кет ўр-
нашган. Майда, оқ рангли хушбўй хидли гуллари якка-якка холда ёки 2-
3 тадан барг қўлтиғига жойлашган. Меваси – чўзиқ тухумсимон, сариқ 
рангли, ниҳоятда нордон мазали (лимон, апельсин ва мандаринларнинг 
мевалари ўзига хос рангга эга, мазаси хам ёқимли) кўп уруғли хўл ме-
ва. Цитруслар май-июнь ойларида гуллайди, меваси октябрь-декабрда 
пишади. Цитрус турларининг ватани нам тропик ва субтропик минтақа-
лар ҳисобланади. Қора денгиз ва Каспий денгизининг субтропик зонала-
рида, Ўзбекистонда бўлса совуқдан сақланган холда иссиқхоналарда 
ўстирилади. Цитрус турларининг меваси ва мева шираси озиқ-овқат 
саноатида ишлатилади. Унинг қуйидаги турларининг меваси ва мева 
пўсти тиббиётда қўлланилади:
Апельсин – (Цитрус китайский, Апельсин сладкий) – Сitrus Sinensis 
(L) Osbesk; 
Лимон – (Цитрус лимон, Лимон) – Сitrus limon (L.) Burn.; 
Мандарин – (Цитрус уншиу, Мандарин) – Сitrus Unshiu Mars. 
Халқ табобатида мевалари қўлланилади. Улар пишган вақтида 
йиғилади. Мевасидан шира, қолган қисмидан (пўстидан) эфир мойи ва 
цитрин препарати олинади. 
Цитрус меваси таркибида 0,6-2,5% (мева пўстида) эфир мойи, 3,5-
10,5% қанд, 0,6-8,0% органик (асосан лимон кислоталар), 45-83 мг% ви-
тамин С, В ва каротин, флавоноидлар (диосмин, гесперидин, эриодик-
тиол ва унинг гликозидлари), кумаринлар бор. Эфир мойи (лимон мева-
сидан олингани) 90% гача лимонен, 3-5% цитраль, 1% геранилацетат ва 
бошқа терпеноидлардан ташкил топган. 
Лимон меваси гипо ва авитаминозларни даволаш ва олдини олишда 
хамда иситмали беморларга бериладиган нордон ичимлик тайёрлашда, 
эфир мойи – дориларнинг мазасини яхшилаш учун қўлланилади. Цитрус 
турларининг мева пўстидан (шираси ва эфир мойи олингандан сўнг) ви-
тамин Р – цитрин олинади. У витамин Р етишмаслигидан келиб чиққан 
касалликларни, қон томир деворлари ўтказувчанлигининг бузилишидан 
келиб чиққан касалликларни, геморрагик диатез, кўз пардасига қон 
қуйилиши, нур касаллиги, гипертония, қизамиқ, бурма, ич терлама ва 
бошқа касалликларни даволаш хамда олдини олиш учун ишлатилади. 
Лимон мевасининг юмшоқ қисмидан лимон кислота олинади. Ли-
мон кислота меъда шираси таркибида кислота камайиб кетган холларда 
ичишга берилади. Лимон меваси ва ёш баргларидан тайёрланган 
дамлама халқ табобатида қон босими кўтарилган холларда (гипертония 
касаллигида) уни пасайтириш учун қўлланилади. 


74 
Цитрус турларининг меваси ва лимондан олинган лимон кислота 
озиқ-овқат саноатида, эфир мойи парфюмерияда ишлатилади. 
 
23-расм. Мандарин (Цитрус уншиу) – Сitrus unshiu Mars. 
 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling