Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар


Узум (Виноград культурный) – Vitis vinifera L


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet38/89
Sana31.01.2024
Hajmi5.03 Kb.
#1827886
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   89
Bog'liq
dorivor-simliklar

Узум (Виноград культурный) – Vitis vinifera L. 
Узум, ток узумдошлар – Vitaceae оиласига мансуб бўлиб, бўйи 30 м 
га етадиган жингалаклари ёрдамида дарахтларга осилиб ўсувчи дарахт-
симон кўп йиллик лиана. Шохлари қўнғир-қизил, қўнғир-сариқ, ёки 
яшил рангли. Барглари юмалоқ ёки буйраксимон, асос қисми ўйилган, 
ўткир ёки тумтоқ учли, 3-5 бўлакли, тишсимон қиррали бўлиб, узун 
банди ёрдамида пояси билан шохларининг бўғинларида кетма-кет ўр-
нашган. Майда, кўримсиз гуллари рўвак гул тўпламига жойлашган. Ме-
васи – мазаси, ранги ва катта-кичиклиги турлича бўлган уруғли сершира 
хўл мева. Узум май-июнь ойларида гуллайди, меваси июль-октябрда 
пишади. 
 
 
21-расм. Узум (Виноград культурный)– Vitis vinifera L.


70 
Узум ёввойи холда Тошкент (Охангарон дарёси водийсида) ва Сур-
хондарё (Тўпаланг дарё хавзасида) вилоятларида, Жиззах вилоятининг 
Нурота тоғларида учрайди. Умуман токнинг халқ селекцияси томони-
дан минг йиллар давомида яратилган кўплаб маданий навлари аҳоли 
томонидан кенг миқёсда ўстирилади. 
Халқ, табобатида узум меваси ва барги ишлатилади. Меваси тўлиқ 
пишганда узилади ва қуритмасдан ёки қуритиб (майизи) қўлланилади. 
Баргини баҳорда (барг ёзилганда) ёки меваси пишганда йиғиб олиниб, 
соя ерда қуритилади ёки қуритмасдан ишлатилади. 
Узум меваси – узум таркибида 20% гача қанд, 2,5% органик (олма, 
вино, оксалат ва салицилат) кислоталар, витамин В ва С, флавоноидлар 
(кверцетин ва бошқалар), энин бирикмаси, бўёқ, 3,4% ошловчи (мева 
пўстида) моддалар, уруғида – 20% гача ёғ, 8% гача ошловчи моддалар, 
ванилин, баргида эса 2% қандлар, кверцетин, инозит, холин, бетулин, 
органик (вино, олма, протокатех ва бошқа) кислоталар, каротин, С, В ва 
К витаминлари, никотин ва фоли кислоталари, катехинлар, ошловчи ва 
бошқа биологик фаол моддалар бор. Узумни Абу, Али ибн Сино 
буйрак, қовуқ, ичак касалликларида оғриқ қолдирувчи, барг ва жинга-
лагини бош, кўз (кўз шишганда), қулоқ ва меъда касалликларини даво-
лаш учун қўллаган. Қуритилмаган барг шираси билан дизентерия, поя 
ва шохларининг кули билан тери касалликларини даволаган [30]. 
Халқ табобатида узум турли (буйрак, қовуқ, жигар, юрақ меъда-
ичак касалликлари, бавосил, подагра ва бошқа) касалликларни даво-
лашда, сийдик ва ўт хайдовчи, қон оқишини тўхтатувчи, иштаха очувчи 
ва қувватга киргизувчи маҳсулот сифатида қўлланилади. 
Ток барги дамламаси ёки қайнатмаси билан томоқ оғриганда томоқ 
чайилади хамда тери касалликларида унинг зарарланган ерлари ювила-
ди. Қуритилган барг кукуни қон тўхтатувчи дори сифатида 2-4 г дан 
ичилади. Узум илмий табобатда ҳам кенг ишлатилади. Масалан, меъда-
ичак касалликларида (спастик ва атоник кабзият холларида, функционал 
невроз туфайли меъданинг кислоталилиги ошиб кетганда), модда алма-
шинуви бузилганда, камқонлиқ нефрит, сурункали бронхит ва бошқа 
касалликларда меваси истеъмол қилишга берилади. 
Бундан ташқари, узум ўпка сили хамда асаб касалликлари туфайли 
одам дармонсизланганида ва озиб кетганида организмга қувват берувчи, 
иштаха очувчи дори сифатида тавсия этилади. Ток баргидан жигар ка-
саллигида ишлатиладиган витахол препарати олинган ва у тиббиётда 
холосас ўрнида ишлатишга тавсия этилади. Токнинг меваси ва ёш барг-
лари озиқ-овқат мақсадларида кенг ишлатилади. 


71 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling