Узумни шароббоп навлари. Режа: Узумни шароббоп навлари. Узум ғужумининг тузилиши


Download 21.59 Kb.
bet1/6
Sana13.11.2023
Hajmi21.59 Kb.
#1771209
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
шарор навлври


Узумни шароббоп навлари.
Режа:

  1. Узумни шароббоп навлари.

  2. Узум ғужумининг тузилиши

  3. Макро элементлар: Микро элементлар

Узумни шароббоп навлари. Ўзбекистонда етиштириладиган ва кенг тарқалган шароббоп узум навлари:


Алиатика – Италиядан келтирилиб, Ўзбекистоннинг вилоятларида ўстиришга мослаштирилган, ўрта типлар шароббоп узум нави. Унинг бошоғининг бош кисми конуссимон тубли цилиндр шаклда бўлиб ўртача катталикка эга. Мевалари думалоксимон кук-кизгиш туслидир. Унинг магзи мускат хидли ширин мазалидир. Бундай узум навининг 100 кгдан 75дкл (750л) шарбат олинади.
Ушбу навли узум бошоғининг ўртача кўрсаткичлари: огирлиги 202гр, донлари сони 96 та, синчалари 4,5%, уруги 2,2, шарбат миқдори 84,1%.
Узум навининг бу нави сентябр ойининг урталарида пишади, таркибидаги қанд миқдори 25-29%, кислоталиги 4-7г гача бўлади. Бундай узумдан портвейн ҳамда юқори сифатли дессерт типидаги шароблар тайёрланади.
Алиготе – Франциядан келтирилиб, Ўзбекистонга устиришга мослаштирилган бўлиб, уртапишар шароббоп узум нави ҳисобланади. Узум бошоғи урта холатда, мевалари тигиз, йирик шаклда ок-кукиш тусли, жигар ранг доглари мавжуд. Бундай узум навининг 1000 кг дан 75 дкл шарбат олинади.
Ушбу навли узум бошоғининг ўртача кўрсаткичлари: огирлиги 146гр, доналар сони 93, синга-4,4%, уруги3,3%, пусти 4,5%, шарбат миқдори 87,8%. Узумнинг бу нави август ойининг охирларида пишади, таркибидаги қанд миқдори 19,2-25,0%, кислоталиги 6,2-8,1 г/л ча бўлади. Узум ҳосилидан соф ва шампан шароблари, шунингдек коньяк учун спирт тайёрланади.
Бахтиёрий – жайдари шароббоп узум нави. Узум бошоғи цилиндр-конуссимон шаклда бўлади. Мевалар ўртача тухум шаклда бўлиб, саргиш яшил тусли, магизли ва ширин шарбатлидир. Пустлари юпка калинликка эга.
Ушбу навли узум бошоғининг ўртача кўрсаткичлари, огирлиги 510 гр, синчалар 3,0% пустлоги 2,8% уруги 0,6%.
Узумнинг бу нави сентябр ойининг бошларида етилади, қанд миқдори 18%, кислоталиги 5,6г/л ни ташкил этади. Узум ҳосилидан муссалас, шампан ва коньяк тайёрлаш учун шароб материал олинади.
Буваки – жайдари шароббоп узум нави. Узум бошоғи катта шаклда узунчок конуссимон бўлади. Мевалар ўртача думалок холатда, очяшил ва саргиш туслидир, магзи ширин мазали, пустлоги калиндир.
Ушбу навли узум бошоғининг ўртача кўрсаткичлари: огирлиги 247 гр, синчалар 4,0 %, пустлоги 3,5%, уруги 3,5%, шарбат миқдори 89,0%
Узумнинг бу нави сентябрь ойининг бошларида етилади, таркибида 22-24% ча қанд ва 4,0-5,5 г/л миқдорда кислота бўлади. Узумдан Буваки деб номланган десерт шаробси тайёрланади.
Бишти – жайдари истеъмол ва шароббоп узум нави. Узум бошоғи ўртача холатда, цилиндр конуссимон шаклда бўлиб, доналар тигиз жойлашган. Мевалари ўртача, думалок шаклда яшил-саргиш туслидир, пустлоги юпка, бундай узум навининг 1000 кг 75 дкл шарбат олинади.
Ушбу навли узум бошоғининг ўртача кўрсаткичлари-огирлиги 350гр синчалар 2,6% уруги 36, пусти ва магзи 7,6%.
Узумнинг бу нави сентябрь ойининг охирларида етилади, таркибида 19-21,3% гача қанд. Ва 5,2-7,0 г/л кислота бўлади. Узум ҳосилидан портвейн, модера ва дессерт типидаги шароблар тайёрланади.
Баян ширей – Озарбайжондан келтирилган. Ўзбекистонда устиришга мослаштирилган, кеч пишар узум нави. Узум бошоғи цилиндр-конуссимон шаклда бўлиб, доналар ўртача холатда тигиз жойлашган. Мевалар думалок шаклда, яшил-сарик тусли, усти мум билан копланган, пустлоги ўртача калинликда бўлади, сиртида майда нукталари мавжуд.
Ушбу навли узум бошоғининг кўрсаткичлари, огирлиги 243,4 %гр, синча 1.2%, уруги 4,1%, пустлоги 8,9%, шарбат миқдори 85,8%. Қанд миқдори 25% гача. Узумдан мусаллас, кучли ва шампан шароблари тайёрланади, шунингдек унинг мусалласи коньяк тайёрлаш учун шаробматериал сифатида ишлатилади.

Download 21.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling