Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар
Тут (Шелковица) – Morus L
Download 5.03 Kb. Pdf ko'rish
|
dorivor-simliklar
Тут (Шелковица) – Morus L.
Тут турлари тутдошлар – Моrасеае оиласига мансуб бўлиб, бўйи 15 м гача етадиган дарахт. Барглари тухумсимон, бўйраксимон-тухум- симон, барг пластинкаси бутун, 3-5 бўлакли ёки патсимон қирқилган, аррасимон ёки икки марта аррасимон ўйилган қиррали бўлиб, банди ёр- дамида поя ва шохларида кетма-кет ўрнашган. Бир жинсли (кўпинча икки уйли) майда, кўримсиз гуллари кучала тўпгулига жойлашган. 22-расм. Қора тут, Шотут (Шелковица черная) – Morus nigra L. Меваси оқ, қизил, қора рангли, ширин ёки нордон-ширин мазали, сершира, уруғли тўп мева. Тут апрель ойида гуллайди, май-июнда пи- 72 шади. Тут турлари қишлоқ хўжалигида ипак қурти учун озуқа сифатида фойдаланиш ва далаларни ҳимояловчи иҳотазорлар сифатидан фойда- ланиш мақсадида кенг кўламда экилади, лекин кўпинча ёввойилашган холда ҳам учрайди. Халқ табобатида кўпинча тутнинг қуйидаги икки турининг барги ва меваси ишлатилади: Оқ тут (Балхитут) (Шелковица белая) – Morus alba L. ва Шотут – (Шелковица черная) – Morus nigra L. Тут турларининг меваси тўлиқ етилиб пишганда қоқиб йиғилади, очиқ хавода қуритилади ёки қуритмасдан ишлатилади. Барги йири- клашганда, меваси пишишидан олдин ёки пишганда йиғилади, соя ерда қуритилади ёки қуритмай қўлланилади. Оқ тут барги таркибида 77,2-147,6 мг% С витамини, каротин, эфир мойи (35-56% гексеноллардан ва бошқа терпеноидлардан ташкил топган), бўёқ, ошловчи моддалар, мевасида 10,9% қандлар (глюкоза, фруктоза, сахароза), 10,5-40 мг% витамин С, ошловчи ва бошқа модда- лар бор. Тут меваси халқ табобатида қонни тозаловчи ва уни кўпайтирувчи, сийдик хайдовчи, ичак фаолиятини мустахкамловчи, юрак ишини ях- шиловчи ва иситмани туширувчи восита сифатида қўлланилади. Юрак касаллиги (миокардиодистрофия) ок тут меваси билан даволанганда ан- ча яхши натижалар олинган. Шотут барги таркибида 164,6-370 мг% С витамини, бўёқ, ошловчи моддалар, мевасида 12,7% қандлар, 1,24-1,8% органик (олма, лимон ва бошқа кислоталар), бўёқ, пектин, оқсил ва бошқа моддалар бор. Қуритилмаган барг шираси ангина ва тиш оғриғини даволашда, ме- васи оғиз бўшлиғи касалликлари, бўғма (дифтерия), қизилча (скарлати- на), иситма ва бошқа касалликларни даволаш учун хамда буришти- рувчи, иситма кўтарилганда, чанқоқни босувчи ва сийдик хайдовчи во- сита сифатида қўлланилади. Оғиз бўшлиғи ва томоқ касалликларида мева дамламаси билан оғиз ва томоқни чайиш буюрилади, иситма билан кечадиган касалликларда шотут мевасидан чанқов босувчи ичимлик тайёрланиб, беморга ичирилса фойда қилади. Тут турлари баргидан витаминлар, органик кислоталар ва бошқа моддаларга бой холосас кўринишидаги доривор препарат олинган ва илмий тиббиётда холосас ўрнида жигар ва ўт қопи касалликларини (сариқ касаллиги, холецистит ва бошқаларни) даволашда ишлатишга тавсия қилинган. Download 5.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling