Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet44/89
Sana31.01.2024
Hajmi5.03 Kb.
#1827886
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   89
Bog'liq
dorivor-simliklar

Эман (Дуб) – Quercus L. 
Эман дарахти Қорақайиндошлар – Fagaceae оиласига мансуб бў-
либ, бўйи 40 (баъзан 50) м гача етадиган йирик кенгбаргли дарахт. Шох-
лари ёрилмаган, кумуш рангли, пояси ёрилган, қўнғир кулранг тусли 


82 
пўстлоқ билан қопланган. Барглари тескари тухумсимон, патсимон бў-
лакли бўлиб, қисқа банди ёрдамида пояси билан шохларида кетма-кет 
жойлашган. Гуллари майда, кўримсиз, бир уйли ва бир жинсли. Оталик 
гуллари кучалага, оналиги 1-3 тадан бўлиб ёш новдаларида тўпланган. 
Меваси – гул қўрғонининг қўлтиғида жойлашган, узун бандли чўзиқ 
ёнғоқча. 
 
28-расм. Қўнғир эман (Дуб летний) – Quercus robur L.
МДҲ давлатлари, Европа қисми ўрмонларидаги туркумнинг асосий 
ўрмон ҳосил қилувчи турлари тарқалган ва улар дарё бўйларида ўсади. 


83 
Кавказ ва Узоқ Шарқда эманнинг бошқа турлари тарқалган. Эман тур-
лари Марказий Осиёга хусусан Ўзбекистонга интродукция қилинга-
нига 100 йилдан ошган. Эман турлари истирохат боғларида, хиёбон-
ларда ва кўчаларда манзарали дарахт сифатида ўстирилади. 
Халқ табобатида эманнинг қуйидаги икки тури – Оддий ёки қўнғир 
эман (Дуб обыкновенный, летний) - Quercus robur L. (Quercus peduncu-
lata Ehrh.) ва Қоя эмани - (Дуб скальный) - Quercus petraea Liebl. қўлла-
нилади. 
Эманнинг таркибида 7-20% ошловчи моддалар, 1,6% галлат ва эл-
лаг кислоталар, флавоноидлар ва бошқа кимёвий бирикмалар бор. 
Эманнинг пўстлоғи қайнатмаси буриштирувчи ва антисептик воси-
та сифатида оғиз бўшлиғи касалликларида (гингивит, стоматит ва бош-
қа) хамда томоқ шиллиқ пардаси яллиғланишида, милк қонаганда, ша-
моллаганда оғизни чайиш учун ишлатилади. Баъзан 20% ли қайнатмаси 
терининг куйган жойига ҳам ишлатилади. 
 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling