Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар
Эвкалипт (Эвкалипт) – Eucalyptus L
Download 5.03 Kb. Pdf ko'rish
|
dorivor-simliklar
Эвкалипт (Эвкалипт) – Eucalyptus L.
Эвкалипт турлари Миртадошлар – Myrtaceae оиласига мансуб бў- либ, баландлиги 15-70 (баъзан 150) м гача етадиган доим яшил йирик дарахтлар ҳисобланадилар. Барглари икки хил, ёш барглари зангори (ёки кулранг), тухумсимон бўлиб, пояси билан шохларида бандсиз қара- ма-қарши ўрнашган. 3-4 йиллик барглари эса тўқ яшил, ингичка (баъ- зан кенг) ништарсимон, ўроққа ўхшаш эгилган, бир оз эгилган ёки тўғ- 80 ри бўлиб, қисқа банди ёрдамида пояси билан шохларида кетма-кет ва ерга нисбатан тик ўрнашади. Кўримсиз гуллари якка-якка холда банд- сиз барг қўлтиғига жойлашади. Меваси – тўрт қиррали чаноқ. Эвкалипт октябрь ойида гуллайди, меваси 1,5-4 йилдан сўнг етилади. Эвкалиптнинг ватани Австралия ва Гвинея-Самоа ороллари ҳисобланади. Бу дарахт Кавказнинг Қора ден- гиз ва Каспий денгизи бўйидаги субтропик зоналарида (Аджария, Абха- зия ва Озарбайжон), Қрим, Молдавиянинг жануби ҳамда Туркманистон- нинг Каспий денгизи бўйидаги субтропик зоналарига интродукция қилинган ва кўплаб ўстирилади. Тиббиётда эвкалиптнинг қуйидаги уч тури ишлатилади: Кулранг эвкалипт – (Эвкалипт пепельный) – Eucalyptus cinerea Labill; Хивчинли эвкалипт – (Эвкалипт прутевидный) – Eucalyptus Vimina- lis Labill; Шарсимон (зангори) эвкалипт – (Эвкалипт шаровидный, голубой) – Eucalyptus Globules Labill. Эфир мойини цинеолга бой эвкалиптнинг бошқа турларидан ҳам олса бўлади. Тиббиётда барглари ва улардан олинган эфир мойи, хив- чинли эвкалиптнинг барги ва ёш новдалари ишлатилади. Барглари йил бўйи териб олинади ва соя ерда қуритилади. Эфир мойи олиш учун йиғилган барглари ва ёш новдалари қуритилмасдан фармацевтика за- водларига юборилади. Эвкалипт барги таркибида 1,5-3% эфир мойи, 10% гача ошловчи ва бошқа моддалар бор. Эфир мойи 60-80% цинеол, пинен, эйдесмол, мир- тенол каби терпеноидлардан ташкил топган. Эвкалиптнинг доривор препаратлари (барг дамламаси, қайнатмаси ва эфир мойи) безгак, бурма, қизилча, иситма, грипп, бронхит ва на- фас йўлларининг бошқа касалликларини, яраларни, меъда-ичак, гине- кологик ва бошқа касалликларни даволашда хамда гижжаларни хайдаш учун қўлланилади. Эфир мойи хоналарга дезинфекция мақсадларида (айниқса касалхоналарда) пуркаш учун ишлатилади ва гриппда қўлла- ниладиган ингафен ҳамда нафас йўллари ва бошқа касалликларда қўл- ланиладиган баъзи комплекс препаратлар – «Пектуссин», «Камфомен», «Сунореф», «Эвкатол», «Эфкамон» суртмаси ва бошқалар доривор во- ситалар таркибига киради. Эвкалипт баргидан тайёрланган дамлама ва қайнатма хамда барги- дан олинган эфир мойи антисептик таъсирга эга бўлиб, улар танглай, томоқ ва оғиз бўшлиғидаги яллиғланишлар ҳамда ўпка, кекирдак (тра- хея) ва бронхларнинг яраларида ингаляция қилиш учун ишлатилади. 81 27-расм. Кулранг эвкалипт (Эвкалипт пепельный) – Е. Cinerea Labill. Баргининг янги тайёрланган дамламаси билан оғиз бўшлиғи яллиғ- ланганда оғиз чайилади, меъда касаллиги даволанади, дамламаси балғам кўчирувчи восита сифатида хам қўлланилади. Баргидан тайёрланган қайнатмаси яраларни, чипқонни ювиш учун, ҳамда гинекология амалиё- тида ишлатилади. Эфир мойи ҳам гинекологияда самарали даво қилина- ди. Download 5.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling