Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар
Оддий ўрик(Абрикос обыкновенный) – Armeniaca vulgaris Lam
Download 5.03 Kb. Pdf ko'rish
|
dorivor-simliklar
Оддий ўрик(Абрикос обыкновенный) – Armeniaca vulgaris Lam.
Ўрик-Раъногулдошлар – Rosaceae оиласига мансуб бўлиб, бўйи 5-8 м, баъзан 17 м гача етадиган мевали дарахт. Танаси ва шохлари қўнғир рангли пўстлоқ билан қопланган. Барглари тухумсимон, чўзиқ тухумсимон, ўткир учли, аррасимон қиррали бўлиб, узун банди ёрдамида пояси билан шохларида кетма-кет ўрнашган. Гуллари оқ ёки пушти рангли, беш бўлакли. Меваси – сариқ, зарғалдоқ, қизғиш рангли, турли шакл ва катта-кичикликдаги сершира, мазаси ва ҳиди ёқимли данакли хўл мева. Ўрик март - апрель ойларида барг чиқармай гуллайди, меваси июнь - августда пишади. Унинг мевасини катталиги товуқ тухумидек келади- ган халқ селекцияси навлари ҳам бор. 86 30-расм. Ўрик (Абрикос обыкновенный) – Armeniaca vulgaris Lam. Марказий Осиёнинг тоғли худудларида 500-2000 м гача бўлган баландликларида ёввойи холда ўсади. Марказий Осиё, Кавказ, Афғо- нистон, Эрон, Туркия ва Ўрта ер денгизи атрофларидаги мамлакатла- рида маданий ўсимлик сифатида кенг миқёсда ўстирилади, катта-кат- та ўрикзорлар ташкил қилинган. Ўрикнинг мағзидан олинадиган мойи ва дарахтидан олинадиган ели- ми тиббиётда ишлатилади. Мевасининг серэт қисмида 27% гача қанд, 2,5% органик кислоталар (олма, лимон кислота), каротин, С ва РР вита- мини, флавоноидлар, пектин, минерал, ошловчи моддалар, мағзида 30- 50% ёғ, эмульсин ферменти бор. Ўрикнинг аччиқ данакли навларида 8,43% гача амигдалин гликозиди бўлади. Ўрик мойи баъзи дори модда- лар – камфора, гормонлар ва бошқалар тайёрлашда, дарахтининг елими ёғли эмульсиялар тайёрлашда эмульгатор сифатида араб елими ўрнида, аччиқ данакли ўрик мағзи эса аччиқ бодом суви тайёрлашда ишлатила- ди. Ўрик елими араб елими сингари арабиндан иборат бўлиб, сувда ях- ши эрийди. Халқ табобатида ўрикнинг қуритилган меваси (туршаги) ишлатила- ди, у калийга бой бўлиб юрак-қон томир касалликларида тавсия этила- ди. Туршакни ивитиб қўйиб ичилса, ични юмшатади, ошқозон-ичак тизимини фаолиятини яхшилайди, сийдик ажралишини кўпайтиради (бўйрак-тош касалликларида). Уни яна қон босими кўтарилган хол- ларда ва сариқ касаллигида ичилса ҳам, нафи тегади. Ўрик меваси таркибида калий элементи кўп бўлгани учун уни юрак етишмовчилиги касалликларида истеъмол қилиб туриш фойдали. Лекин меваси таркибида қанд борлигини хисобга олиб, уни диабет касалига чалинганларга бериб бўлмайди. Ўрик меваси озиқ-овқат саноатида му- раббо, шарбат, туршак, баргак, компот, консервалар тайёрлашда кенг миқёсда ишлатилади. Download 5.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling