Э. Т. Бердиев, Э. Т. Ахмедов табиий доривор ўсимликлар


Оқ қайин (Береза повислая) – Betula pendula Roth


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet47/89
Sana31.01.2024
Hajmi5.03 Kb.
#1827886
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   89
Bog'liq
dorivor-simliklar

Оқ қайин (Береза повислая) – Betula pendula Roth. 
Қайин турлари Қайиндошлар – Betulaceae оиласига мансуб бўлиб, 
бўйи 10-20 м гача ўсадиган хушманзара дарахт. Барги учбурчак, ромб-
симон ёки юраксимон, ўткир учли, қирраси қўштишли бўлиб, банди ёр-
дамида поя ва шохларида кетма-кет жойлашган. Шохчалари билан барг-
лари смолали хушбўй безлар ёки сўгалчалар билан қопланган. Гуллари 
майда, кўримсиз, бир жинсли кучалага тўпланган. 
Меваси – ёнғоқча. Қайин апрель – май ойларида гуллайди, меваси 
августда етилади. Қайин Россия, Украина, Белоруссия ва Сибирдаги 
аралаш ўрмонларда, Марказий Осиёда тоғ қияликларида ва водийларда 


87 
ўсади. Баъзан тоза қайинзорларни ташкил қилади. Ўзбекистонда қайин 
фақат тоғли худудларда учрайди, улар туркистон ва тяншань қайини-
дир. Улар тоғ дарёларининг табиий дренажга эга ва салқин жойларида 
ўсади. Манзарали дарахт сифатида кўчаларда, боғларда ва паркларда 
ўстирилади.
Қайинннг куртаги, барги ва катрони тиббиётда кенг қўлланилади. 
Куртаги таркибида 3,5-8% эфир мойи, флавоноидлар (апигенин, акаце-
тин, кемпферол, изорамнетин), 3% сапонинлар, смолалар, С витамини, 
ошловчи моддалар, баргида 0,04-0,05% эфир мойи, 28 мг% гача С вита-
мини, 3,2% гача сапонинлар, флавоноидлар (гиперозид, кверцетин, апи-
генин, кемпферол), 5-9% ошловчи моддалар бор. Куртагининг эфир 
мойида соф эфир (41-47 %) ва сирка кислотанинг мураккаб эфири (30-
45%) холидаги бициклик сесквитерпен спирти – бетулол, бетулен, ка-
риофиллен ва бошқа терпеноидлар бор. 
 


88 
31-расм. Оқ қайин (Береза повислая) – Betula pendula Roth. 
Қайиннинг куртак ва барг дамламалари сийдик хайдовчи восита 
сифатида юрак ва бўйрак фаолияти бузилиши натижасида баданга шиш 
келиши (баданга суюқлик йиғилиши) касаллигинини даволашда қўлла-
нилади, баргининг дамламаси яна авитаминозларда, куртак 
дамламаси – ўт хайдовчи восита сифатида холецистит ва бошқа жигар 
касалликларида ишлатилади. Қайин дарахтининг катрони (березовая 
чага) – Вишневский суртмаси таркибида яраларни, Вилкинсон 
суртмаси таркибида қўтир ва тери касалликларини даволашда 
қўлланилади. 
Қайин баргидан тайёрланган дамлама халқ табобатида сийдик ва ўт 
хайдовчи восита сифатида ишлатилади. Куртак дамламаси билан меъда 
оғриғи ва шамоллаш касалликлари даволанади. Шу дамлама яна сийдик 
хайдовчи дори сифатида қўлланилади. Куртак настойкаси бод 
касаллигида ва бўғинлар оғриган ерга суртилади. 
Қайин дарахтидан эрта бахорда таркибида қандлар, олма кислота
ароматик ва бошқа моддалар бой бўлган шира (битта дарахтдан 30-60 л 
гача) олинади. Шу шира яралангандан сўнг вужудга келган камқонлик-
да, томоқ оғриғида, ангина ва бошқа касалликларда қўлланилади. Қайин 
шарбати бемор қувватсизланиб қолган холатларда дармонга 
киргизувчи, қонни тозаловчи ва даволовчи восита сифатида 
ишлатилади. 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling